Psixolog ish rejasi


Умумий ўрта таълим муассасаларининг амалиётчи психологларининг 2018-2019 ўқув йили учун намунавий йиллик иш режасига тушунтириш хати.

 

Мактабнинг амалиётчи психологи йиллик иш режасини тузишда психологик хизмат йўналиши бўйича қуйидагиларни инобатга олган ҳолда тузилади.

  1. I.Психологик маърифат ва ташвиқот.
  2. II.Психологик-педагогик ташхис.

III. Психологик профилактика.

  1. IV.Психологик коррекция.
  2. V.Психологик маслаҳат.
  3. VI.Касб-ҳунарга йўналтириш.

 

Мактаб амалиётчи психологининг номенклатура папкаси.

  1. Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, қонун ости ҳуқуқий-норматив ҳужжатлари папкаси.
  2. Мактаб психологининг йиллик иш режаси ва ўтказилган тренинг машғулотлари, тадбирларининг баёни ҳамда ҳисоботларининг папкаси.
  3. Мактаб психологининг ўқувчилар учун мўлжалланган психологик-педагогик (психологик тренинглар, психодиагностика, проектив, коррекцион-ривожлантирувчи, касб-ҳунарга йўналтириш) методикалар папкаси.
  4. Мактаб психологининг ўқитувчилар, ота-оналар учун мўлжалланган психологик-педагогик (психологик тренинглар, психодиагностика, проектив, коррекцион-ривожлантирувчи, касб-ҳунарга йўналтириш) методикалар папкаси.
  5. Мактабни биринчи синфига қабул қилинган болаларнинг мактабга мослашуви бўйича амалга оширилган ишлар папкаси.
  6. Мактабни бешинчи синф ўқувчиларининг ижтимоий-психологик мослашуви бўйича амалга оширилган ишлар папкаси.
  7. Мактабни юқори (8, 9, 10, 11) синф ўқувчиларини оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта турмуш қуришни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар папкаси.
  8. Мактабда девиант (деликвент, ассоциал, аутодеструктив) хулқ-атворли ўқувчилар билан амалга оширилган ишлар папкаси.
  9. Мактаб фан ўқитувчиларининг дарсларини, ўтказган тадбирларини кузатиш ва таҳлиллари папкаси.
  10. Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш папкаси.
  1. Мактаб психологининг суҳбат ва маслаҳат дафтари.

 

Давоми бор

Иш режани юклаб олиб, батафсил танишинг 

Yuklab olish

Reklama
Reklama