Ta'lim tizimida nima gaplar?


«Болалигимда ўқитувчига салбий фикр билдирган ота-онани эслолмайман. Ҳозир эса афсуски, бунинг акси. Фарзанди паст баҳо олган ёки танбеҳ эшитган бўлса, ўқитувчи ёмон бўлиб қоляпти. Жамиятда ўқитувчининг обрўси ошса, бундай жамият бойдир. Агар ўқимаганнинг обрўси, даражаси ўқиганникидан баланд бўлса, бу фожиамиз»

Халқ таълими вазири: Шерзод Шерматов.

«Бугун замон бошқача» #шеър

Бугун замон ўзгариб кетган, 
Ўзгаргандир кекса ёшгача, 
Кўнгилларни кибр маҳф этган, 
Устозларга меҳр бошқача.

Бугун ҳамма чопоғон юзга, 
Инсонийлик оқсаган, толган, 
«Эти сизга суяги бизга»
Деган нақл тарихда қолган.

Ҳақиқат бу ёлғонмас, сирмас, 
Бўшаб қолган кутубхоналар, 
Фарзандини синфини билмас, 
Афсус, баъзи ота-оналар.

Кундалик бўш бўлса майлига, 
«Уч» баҳога эътирозлар кўп, 
Фарзандини қараб раъйига, 
Устозини ёмонлайди хўп.

Телефонлар кирган русмга, 
Ўқувчилар ҳамма «сетларда», 
Ўқитувчини олиб расмга, 
Чиқармоқда ИНТЕРНЕТларда.

Йиғилишга келмайди бироқ,
Фарзандини койисангиз гар,
Дағдаға-ю, бўлиб, ур, тўқмоқ,
Келаяпти сочгани заҳар.

Қалбим аро йиғлайди бир оҳ,
Одамийлик боғи сўлдими,
Ота-она оппоқ, бегуноҳ,
Ўқитувчи қора бўлдими.

Бугун замон ўзгариб кетган
Инсонийлик оқсаган, толган,
«Эти сизга суяги бизга»
Деган нақл орқада қолган.

Тарбияга маъсулдир ҳар ким,
Ҳафа бўлманг ёзган шеъримга,
Мен ҳам битта оддий муаллим,
Ва отаман фарзандларимга.

Муаллиф:Хуршид Карим.
Бешариқ тумани 15 -мактаб ўқитувчиси.

 

* * *

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда хусусан Facebook ижтимоий тармоғида таълим тизимига айрим қўштирноқ ичидаги Блогерлар (блогер дейиш лозим бўлса) томонидан саводсизларча ёзилган муаммоларга фақат бир томонлама ёндошилган мақолалар кўпайиб бормоқда! бу но-холис ёзилган Блоглар ўз навбатида тизимда ишлаётган минглаб ходимларнинг асосли этирозларига сабаб бўлмоқда! масалан Мактабгача таълим тизими ҳақида! сўнгги 2-3 йилда бу тизимга Президентимиз Ш.Мирзиёев ва Вилоят ҳокимимиз Ш.Абдурахмонов томонидан берилаётган алохида этиборни самараси ўлароқ Вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотлари сони (2017й) 454-тадан (2019й) 990-тага етказилди бола қамрови (2017й) 22%дан (2019й) 43,5% етди! 2017-2019 йиллар мобайнида 144-та мактабгача таълим ташкилотлари Инвестиция ва Махаллий бюджет маблағлари хисобидан тамирланди ёки бузиб қайтадан қурилди. тизимга тош отаётган ўзича дохий блогер бу ишлардан хабардорми деган ўринли савол туғулади? Тўғри 10000-та инсон ишлайдиган тизимда ҳато-камчиликлар бор йўқ эмас! Иш бор жойда хато-камчилик бўлиши табиий бу камчиликларни йўқ қилиш учун максимал даражада ишланиб харакат қилинмоқда бироқ турли хил иғвогарларни гапига кириб айрим ходимларни хато-камчилиги учун бутун бир 10000 киши ишлайдиган тизимга мағзава ағдариш бу тўғри эмас менимча! ўша сиз ёмонлаётган аёллар бугун бутун бир халқни боласини Миллат келажагини тарбияламоқда шуни унутманг жаноб блогер!!! 

Айни дамда Ижтимоий тармоқларда Ижтимоий фаол фуқаро позициясини даво қилаёган қўштирноқ ичида ўзини адолатпарвар санаб "Таълим" сохасидан кир қидираётган!!! Устоз-муаллимдек шарафли касб эгаларига тош отаётган блоггерлар учраб турибди!
Мен бугун уларга қарата уч-тўртта насихат айтмоқликка журат этдим! Муаллимларга кибр қилиш, уни менсимаслик тубан хулқ хамда нифоқ аломатларидан хисобланади. ИмомТабароний “ал-Кабр”да ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилади “Уч тоифа инсон борки, уларни фақат мунофиққина ҳўрлайди! 1.Исломда мўйсафид бўлган қарияни, 2.Илм сохиби (устоз муаллим)ни, 3.Одил раҳбарни!
Шукурким бугунги кунда Юртбошимиз ўқтувчи ва муаллимларга алохида эътибор қаратиб Устозларни шани ва обросини кўтаришга харакат қилмоқда Мактаб Мактабгача таълим сохалари моддий техник базаси яхшиланиб ўқув адабиётлар сўнгги компютер технологиялари билан жихозланмоқда! бу ишларни самараси ўлароқ таълим тизимида хам олдинга силжишлар кузатилмоқда! (муаммолар хам йўқ эмас) Сўзим охирида таълим тизимига тош отувчиларга бир сўз айтмоқчиман ўқтувчи муаллимни мехнати самараси йиллар давомида кўринади! сабр қилинг ислохотларни самарасини кўрасиз албатта ! Сизларни таълабингиз эса бугун дарахт экиб, эртага нега мева қилмади деган билан баробардир!

Nurdinov Gulomiddin

 

* * *

 

Ta'limda sifatga erishish hozirgi davr rahbarining asosiy burchi hisoblanadi.Ta'limda muammolar ko'p. Keyingi paytda ijtimoiy tarmoqdagi postlarni kuzatar ekanman, maktab rahbarining yelkasida qanday qiyin ma'suliyat turgañini his qilaman.Yechimini kutub turgan muammolar shunchalik ko'pki, Prezidentimiz boshchiligida Xalq ta'lim tizimidagi islohotlar ushbu muammolarni yechimni topish va ta'limda yuqori samoradorliga erishish maqsadini o'z oldiga qo'ygan.Biz bilamizki Xalq ta'lim tizimini missiyasi Barkamol avlodni tarbiyalashdir. Amalga oshirilayotgan har bir islohot mana shu maqsadga qaratilgan.Bu borada har bir ta'lim maskani rahbari zimmasida juda ma'suliyatli vazifa turibdi. Sababi har bir islohot maktabda amalga oshiriladi va natija beradi. Muammolarni o'z vaqtida aniqlash, maktabni kuchli,kuchsiz tomonlarini tahlil qilish, imkoniyatlar va to'siqlarni aniqlay bilish maktabni hozirgi holati va kelajagini aniqlay bilish maktab rahbarini boshqaruvchanlik qobilyatiga bog'liq. Rahbar uzoqni ko'ra oladigan,muammoli vaziyatlarni yecha oladigan, o'zining oldiga aniq maqsad qo'yib o'zi ham jamoasini ham o'sha maqsad sari olg'a harakatlantira olishi shart! So'ngi ikki yilda Xalq ta'lim tizimida islohotlar jadal olib borilmoqda. Bu islohotlarni amalga oshirish uchun avvalo ta'limdagi yechimini kutib turgan quydagi muammolarni yechimini topish eng dolzarb masala hisoblanadi:
Pedagok kadrlari salohiyati: yosh bitirib kelgan kadrlarga tajriba va chuqur bilim yetishmasa, tajribali ustozlarga zamonaviy bilimlar yetishmaydi.
- Ota onalar ma'suliyati- bu borada chekka bir qishloq direktorini kuyinib aytgan fikrlarini takitlamasak bo'lmaydi.Maktab direktori 11 sinf o'quvchilarini ota-onasini yig'ilishga chaqirib, Oliygohga kirish imkoniyatlari, ota ona yordami haqida gapirib ota onalardan ko'mak so'rasa chorvachilikka moslashgan qishloq ota-onalari oqish vaqti, kontrakt pulini bir zumda hisoblab to'rt yil chorvaga sarflansa qancha daromad olishi bilan e'tiroz bildirishganini aytib kuyindi.( davomi bor)

 Muallima Xonim Nilufar Mamadiyeva

 


Ko'p ko'rilgan maqolalar


20 ta eng oson soch turmaklari. Rasmlar asosida


Har kuni bir xil soch turmagini qilish joningizga tegdimi? Kundalik hayotdagi ko’rinishingizga o’zg...

9-sinflar uchun elektron darsliklar


2018-2019  o'quv  yilida  yuklandi.  Yuklab  olish  yozuviga  bosish   orqali  ko'chirib   olishingi...

2 kunda bola shamollashini tuzatib yuborish.


Bolaning shamollashini 2 kun davomida tuzatib yuborish. Bahor va kuz mavsumida shamollash xavfi uchu...

8-sinf uchun elektron darsliklar


2018-2019  o'quv  yilida  yuklandi.  Yuklab  olish  yozuviga  bosish   orqali  ko'chirib   olishing...