Kategoriya: Postlar
To'y qilishdan asl maqsad o'zi nima?
Тўй қилишдан асл мақсад нима ўзи?
Хеч бир инсон зоти йўқ-ки она алласини тинглаб катта бўлмаган. Оналар борки фарзандларини оқ ювиб, оқ тараб, емай едириб, ичмай ичдириб вояга етказадилар. Нима ки яхшилик бўлса боламга бўлсин дея яшайди она. Дуога қўл очиб бу дунёнинг барча яхшиликларини, омад у бахтни, қувонч-у шодлигини тилайди оналар. Не-не орзу умидлар билан йиғиб тўплаб, кечалар ширин хаёллар суриб, ҳар куни тушларида тўйлар қиладилар. Фарзанди катта бўлиб, вояга етгунча тўй ташвиши билан ўша ширин, қутлуғ кунни кутиб, қандай умри ўтиб кетганини ҳам билмай қоладилар. Ва нихоят ўша кун келади. Ўзи танлаб, яхши кўриб келин оладилар. Ўза суриштириб, Ўзи ёқтирган оилага қиз узатадилар. “Пул кетса кетсин, обрўъ кетмасин” дея бор териб топганини эл-у юртга дастурхон ёзадилар. Болам ўксимасин, хеч кимдан кам бўлмасин дея сарполар қилади.
Бундай дамларнинг ширин ташвишларнинг гашти ўзгачаку лекин ана шу ширин дамлардан сўнг пайдо бўладиган ташвишлари бўлмаганда ундан хам аъло бўлар эдида. Чунки тўй харажатлари учун керак бўладиган маблағларни топувчи ота-оналар умри, соғликларини йўқотадилар. Тўйгача уйи тўла тўкис таъмир қилишни, сепини тўлиқ қилишни ўйлайдилару, фарзандини соғлигини тўла тўкис қилишни ўйламайдилар. Хох ўғил бўлсин, хох қиз фарзанд ҳар иккисидан бирортасининг соғлиги яхши бўлмаса соғлом фарзанд туғилиш эхтимоли камаяди. Соғлом фарзанд дунёга келиши учун жисмонан соғлом тана ва рухан соғлом мухит керак бўлади. Нега энди сарпо суруғ тўплаётган, уйини европа стандартида ремонт қилдираётган ота-оналар тўйнинг асл сабабчиси, келажак авлодининг давомчиси бўлаётган фарандларини қонини кўпайтириш, витаминли таомлар билан тўйинтириш, тишларини даволатиш, саломатлигини текшириш ўрнига уларни хам ишга солиб, то тўй унигача банд киладилар.
Икки ёшни бирга турмуш қуриб, жамиятимизда яна битта оилани пайдо бўлиши учун эмас, элга ош бериб, уй жойларини узоқ якиндан келган мехмонлар кўриб уят қилмасликлари учун таъмирлаб, безатиб, элу юрт, кариндош уруғ орасидаги борди келди қарзларни узиш учунгина тўй қилаётган бўлиб қолмаяпмизмикин? Тўйнинг асл мақсади ўзи нима? Ана шу икки оила фарзандларининг элу юрт гувохлигида халоли пок никох билан турмуш курганини яна битта оила жамиятга қўшилаётганини эълон қилиб қўйиш эмасми.
KO'P KO'RILGAN
9-sinf yangi elektron darsliklar
18 sen, 2022
3-sinf yangi elektron darsliklar
17 sen, 2022
4-sinf yangi elektron darsliklar
19 sen, 2022