Maqolalar yuklanmoqda
Kontent yuklanishini kuting.
Kontent yuklanishini kuting.

Malaka oshirish tinglovchilari uchun o'quv mavzu reja
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ ИНСТИТУТИ
“ПЕДАГОГИКА, ПСИХОЛОГИЯ ВА МЕНЕЖМЕНТ” КАФЕДРАСИ
Малака ошириш курслари тингловчилари учун «ПЕДАГОГИКАНИНГ долзарб масалалари» ўқув модули бўйича ўқув-мавзу режа, ўқув ДАСТУРИ ВАМАЪРУЗА МАТНЛАРИ
“Педагогика, психология ва менежмент” кафедрасининг 2014 йил 8 январдаги 1 – сонли йиғилишида муҳокама қилинган ва институт Илмий кенгашида тасдиқлаш учун тавсия этилган.
ТВПКҚТМОИ Илмий Кенгашининг 2014 йил 27 февралдаги 1 - сонли қарори билан тасдиқланган.
Ушбу ишчи ўқув режа ва дастур Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2010 йил 1 июлдаги Ҳайъат мажлисининг “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 5/1-сонли қарорига биноан А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ва вазирликнинг 2012 йил 25 июлдаги 227-сонли буйруғи билан тасдиқланган таянч давлат талаблари, ўқув-мавзу режалар ва ўқув дастурлари ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 3 январдаги “Халқ таълими ходимларининг 2014 йил учун малака ошириш режаларини тасдиқлаш тўғрисида” 1-сонли буйруғи асосида яратилди.
Тузувчи муаллифлар:
И.Н. Аслонов, Н.А Юлдашева, А. Ш. Жумаев, О.А.Тожиев, Г.Н.Ибрагимова, Қ.Ш. Боймиров, Г.М.Қурбонова
“Педагогиканинг долзарб масалалари” ўқув модули бўйича малака ошириш курси тингловчиларининг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар
Ушбу ўқув модулини ўзлаштириши натижасида тингловчилардан:
А.С.Макаренко, В.А. Сухомлинский ва бошқалар) педагогика фани ривожига қўшган ҳиссаларини билиш;
Миллий таълим-тарбия усуллари ва шаклларини билиш ҳамда улардан самарали фойдалана олиш;
- Интернет тармоғидаги педагогик сайтлар ҳақида маълумотларни билиш ва улардан самарали фойдалана олиш;
Таълим сифатини оширишда педагогик компетентлиликни ривожлантириш йўлларини билиш талаб қилинади.
“Педагогиканинг долзарб масалалари” модули бўйича малака ошириш курсининг
ўқув-мавзу режаси
|
№ |
Мавзулар |
Маъруза |
Амалий машғулот |
Жами |
|
1 |
Педагогиканинг назарий-методологик асослари. Миллий педагогиканинг моҳияти |
2 |
- |
2 |
|
2 |
Дидактика. Дидактик тамойиллар ва уларнинг амалиётда қўлланиши |
- |
2 |
2 |
|
3 |
Педагогик инновациялар ва уларни таълим жараёнига қўллашда ўқитувчининг роли |
- |
2 |
2 |
|
4 |
Ҳамкорлик педагогикаси ва унинг асосий масалалари |
2 |
- |
2 |
|
|
Жами |
4 |
4 |
8 |
“Педагогиканинг долзарб масалалари” модули бўйича
малака ошириш курсининг
ўқув дастури
Педагогика ижтимоий-сиёсий фан эканлиги, унинг умумий асослари, қисмлари бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги масалалари. Марказий Осиё алломалари (“Авесто”, Имом Исмоил ал-Бухорий, Имом ат- Термизийнинг, Аҳмад Яссавий, Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Алишер Навоий, Муҳаммад Содиқ Қошғарий, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абу Наср Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Фитрат, Беҳбудий, А.Авлоний ва бошқалар)нинг таълим-тарбиявий қарашлари ва Жаҳон педагог олимларнинг (Пифагор, Демокрит, Суқрот Платон, Сенека, Квинтилиан, Мишель Монтень, Рене Декарт, Ян Амос Коменский, Ж.Ж.Руссо, И. Г. Песталоцци, А.Дистервег, К.Д.Ушинский, А.С.Макаренко, В.А.Сухомлинский ва бошқалар) педагогика фани ривожига қўшган ҳиссалари. Педагогика фанининг назарий-методологик асослари ва Президент И.А.Каримов асарлари педагогика методологиясининг муҳим жиҳати эканлиги. Таълим сифатини оширишда андрогогика-катталар таълимини аҳамияти.
Миллий педагогика таълим-тарбиянинг муҳим омили эканлиги. Миллий халқ педагогикасининг мақсад ва вазифалари. Миллий халқ педагогикасининг асосий йўналишлари. Миллий таълим-тарбия усуллари, улардан самарали фойдаланиш.
Дидактика ҳақида тушунча. Дидактиканинг тадқиқот объекти ва предмети. Таълим –тарбия жараёнида дидактика фанининг вазифалари. Дидактика тамойиллари ҳамда уларнинг амалиётда қўлланиши.
Таълим –тарбия-жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий даражаси ва маданияти, унинг сиёсий ва мафкуравий тузилиши мазмунини белгилайдиган масалаларни ҳал этишда муҳим омил эканлиги. Оила, жамоадаги ҳамда мактабдаги тарбия.
Таълим жараёнининг илмий, назарий услубий ва амалий асослари. Таълимнинг мақсад вазифалари. Таълим усуллари, таълим –тарбия шакллари. Педагогик жараённи режалаштириш. Таълим мазмуни умумий, политехник ва касбкорлик компонентларининг бирлигини акс эттириши ҳақида. Таълимнинг ташкил этиш босқичлари. “Дарс муққадас” концепциясининг мазмун-моҳияти. Анъанавий ва интерфаол дарсларнинг ўзига хос хусусиятлари. Дарс таҳлили турлари.
Таълим сифатини оширишда ўқитувчи компетенциясининг ахамияти.
3-мавзу. Педагогик инновациялар ва уларни таълим жараёнига қўллашда ўқитувчининг роли (2 соат маъруза).
Ўзбекистон Республикасида таълим тизимидаги инновацион ўзгаришлар. Инновация, инновацион жараён, инновацион таълим, «Инновация» ва «новация» тушунчаларининг бир-биридан фарқи. Педагогикада инновацион ўзгаришларнинг йўналишлари. Ўқув жараёнида педагогик инновацияни қўллаш. Педагогика фани, таълим тизими, ўқитувчи фаолияти, педагогик жараёндаги инновациялар. Ўқитувчининг инновацион фаолияти тушунчаси. Ўқитувчи инновацион фаолиятининг мезонлари. Ўқитувчининг ижодкорлик сифатлари. Янги ғоя концепцияси, уни жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш. Ўқитувчининг инновацион фаолияти ва уни шакллантириш.
Ҳамкорлик педагогикаси-педагогика фанининг асосий турларидан эканлиги. Ҳамкорлик педагогикаси ва мактаб бошқаруви масалаларининг чамбарчас боғлиқлиги. Ҳамкорлик педагогикасининг асосий жиҳатлари. Ўқувчи, ўқитувчи, мактаб раҳбари, ота-оналар, маҳалла ҳамкорлиги- ҳамкорлик педагогикаси масалаларининг асоси эканлиги. Ҳамкорлик педагогикасининг юзага келиш тарихи, ҳамкорликнинг мазмун-моҳияти, ҳамкорлик педагогикасининг классификацияси ва мақсадли йўналишлари.
Фойдаланилган ва тингловчиларга тавсия этилган
адабиётлар рўйхати
12.”Юксак билимли ва интелектуал ривожланган авлодни тарбиялаш - мамалакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти ” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Халқаро конференция очилиш маросимида сўзлаган нутқи
“Маърифат” газетаси 2012 йил 18 февраль

"Umumta'lim muassasalarida sinflarni komplektlash hamda tarifikatsiya ro'yhatlarini shakllantirish tartibi to'g'risida" nizom adliya vazirligidan 2020 yil 30 iyun 3271-son bilan ro'yhatdan o'
Batafsil
Umumata'lim maktablarining derektorning 2022-2023 o'quv yili uchun tayyorlagan yillik ish rejasi
Batafsil

Attestatsiya hujjatlari blankasi, Pedagog haqida umumiy ma'lumotlar, Yaqin qarindoshlari haqida ma'lumot, Attestasiya komissiya majlisining qaroridan ko'chirma
Batafsil

Pedagogika va psixologiya masalalari bo'yicha test
Batafsil