Kategoriya: Hikoyalar
Ibratli so'zlar va qisqa hikoyalar #2
Бир куни барча ҳис-туйғулар бекинмачоқ ўйнашибди. Телбалик мен қидираман дебди. Меҳр қуёш остига, ҳасад балчиққа, ҳиёнат ҳазонлар ортига, дўстлик дарахт орқасига, жасорат вулқон ичига, гумон тун ортига, ишонч тоғларга, гўзаллик эса ойнинг ортига беркинибди. Севги қаерга яширинишини билмай тураверибди. Саноқ тугай деганда гуллар ортига беркинибди. Телбалик севгидан бошқа ҳамма беркинган туйғуларни топибди. Шунда ҳасад келиб севгини қаердалигини айтибди. Телбалик ғазабланиб гуллар ортига пичоқ санча бошлабди. Шу пайт гуллар остидан кўзлари ўйилган, юзлари қонга беланган севги чиқибди. Телбалик ундан кечирим сўрабди. Севги эса мен кўрман, менга йўлбошчилик қиласан дебди. Шундан буён севгининг кўзи кўр, телбалик унга йўлбошчи экан.
* * *
Optimist
ㅡ Odamlar kerak bo‘lib qolganingdagina seni eslashadi!
ㅡ Demak, kimgadir hali ham kerakli ekanman.
ㅡ Odamlar sendan foydalanishadi, deyapman!
ㅡ Demak, foydali inson ekanman...
Malika Mumtoz
* * *
Яшанг бу дунёда шунчалар азиз!
Кўзларингиз қалбларга илиниб қолсин!
Хар дам! Хар сония! Хатто бир нафас!
Дунёда бўлмасангиз сезилиб қолсин!!!
* * *
«Ҳаво совуқ, одамлар ундан баттар»...
Ҳамма нарса бор, мусаффо осмон, тоза ҳаво, иссиқ хона, қайноқ қахва, аммо илқлик йўқ, меҳр йўқ!...
Энг оғир кунларингда етти ёт бегоналар ёрдам бериб турса-ю, яқинларинг ўзларини етти ёт бегонадай тутишса, ўлай агар одамга алам қилар эканда...
Баъзан энг яқин инсонинг шундай аччиқ сўзларни айтидики, юрагингни тилка-пора қилиб ташлайди, ундан кўра кўзингга тик қараб юрагингга ханжар ургани минг марта яхшироқ, бир марта оғриқ сезасан, бир мартада ўласан...
Кўчада юпин кийимда совуқдан қалтираб турган болакайни кўрсангиз унга ўз кийимингизни берармидингиз? Агар шундай қилсангиз уни меҳрингиз қутқаради, дунёни эзгулик асрайди...
Келинг бир-биримизга ёрдам берамиз, бир-биримизга меҳр улашамиз, ахир шундоқ ҳам арзимаган нарсаларни деб бир-биримизни кўнгилимизни синдириб ташладик...
Инсон ўзгаларга меҳр улашганда ёки ўзгалардан меҳр кўргандагина ўзини инсондай ҳис қилади
...инсон бўлиб яшайлик!
Мен на шоир ва на ёзувчи, мен шунчаки ўша совуқда қолиб кетган болакайман ҳолос!
Оқил Тўрақул
* * *
Keng hovli, bitta uy, ikki uzuk, zaks qog'ozi, to'rt farzand, o'n besh yillik hayot... Oramizda hech narsa yo'q, deydi-ya, kishim!
Nuriyaxonim
* * *
Mag'lubiyat
Bugun u, o'z tabiri bilan aytganda "ko'rimsiz" xotini bilan ajrashdi. Masrur er g'oz yurish qilib sud zalidan chiqar, yo'lakda esa kelishgan bir erkak gul ko'tarib turar edi.
Arjumandbegim
* * *
Bir sionistik askar yahudiy bolakaydan sóradi:
- Sizlar nega òliklaringizni kòmasizlar? Bizlar òliklarni yoqamiz-ku.
Bolakay òylab turib javob berdi:
- Xazinalar kómiladi, axlatlar yoqiladi.
Gulhayo
* * *
-Meni ham ijodkor deb aytish mumkinmi, do'stim?!
-Ha! Sen mittigina zanjabil o'tiga o'xshaysan. Qachondir tabib yoniga bedavo bemor kelganida u buyuk chinorni emas, sening qatra tomchingni izlab qoladi. O'shanda sen labbay deb javob berasan! Bilaks, sen mavjud bo'lmasang, dardmanga qayta o'sha chinor soyasida sayr etmoq baxti nasib etmasdi!
Bobur Nusratov
* * *
Бугун, 91 ёшли бувам (ҳарбий доктор, бир қанча кўкрак нишонлари соҳиби ва омади чопган тадбиркор) шифохонада ётганида ундан ҳаёти давомида эришган энг катта ютуғи нима эканлигини сўрадим. У бувимга қараб, унинг қўлидан ушлаб деди: “У билан биргаликда қариганим”.
* * *
Бугун мен билан бахтсиз ҳодиса юз берди. Пешанам чуқур тилинди. Доктор пешанамни бинт билан ўраб, уни бир ҳафта ечмаслигимни буюрди. Албатта, бу менга ёқмади. Икки дақиқадан сўнг хонага укам кириб келди. Унинг ҳам пешанаси бинт билан ўралганди. Онамнинг айтишича, укам мени ёлғиз хафа бўлишимни истамабди.
* * *
Телефон, планшет…
Охирги йилларда «компютерга қарамлик», деган ибора тез-тез учрамоқда. Хитой, АҚШ ва Европанинг баъзи мамлакатларида бу қарамликни касаллик деб, даволаб келмоқдалар. 2015 йилнинг ёз кунлари бундай қарамлик туфайли мактаб ўқувчиси компютер ўйинини ўйнаш чоғида вафот этгани эълон қилинди.
Афсус, баъзи ота-оналар мобил алоқа воситалари болага қаттиқ зарар келтириши ҳақида ўйламайдилар.
Қуйидаги маълумотлар билан танишиб чиқиб, хулоса чиқарасиз.
Боланинг тили чиқмагунига қадар унга телефон, компютер воситаларини бериш мутлақо мумкин эмас. Кичиклигидан экранга қарашни одат қилган боланинг тили кеч чиқади, гапиришга қийналади ва атрофдагилар билан мулоқот қила олмайди. Унда логопедик муаммолар юзага келади.
Бола асабийлашганда «экран» билан уни овутмаслик муҳим. Бунга у одатланиб, катта бўлганида ҳаётда учрайдиган қийинчиликларга дуч келганида, ўз кучи билан уларга бардош бермай, бирон ўйинчоқ(ичкилик, компютер ўйинлари, наркотик)дан малҳам излайди. Бола асабийлашиб қийинчиликни бошидан кечираётган пайти унга онанинг эътибори талаб етилади, компютер ёки телефон экрани эмас. Ўз вақтини ва сабрини қизғонган она боласига телефон ёки компютер тутқазиб қўяди. Шу йўл билан у боланинг ҳаётда кучли бўла олиш, қийинчиликларни енгиш қобилиятига қаттиқ зарба беради.
Болани ҳеч қачон компютер ўйинлари ривожлантирмайди. Гаджетлар ёрдамида болани миясини чархламоқчи бўлган ота-оналар мутлоқ хато қиладилар. Болани кичиклигида мулоқот, суҳбат, қўли билан ушлаш, ҳис этиш, эшитиш, кўриш каби туйғулари ривожлантиради. Бола экрандан маълумот олишни, ўйинлар орқали бирон вазифа бажаришга ўрганиб қолса, у ҳаётга, жамиятга мослашиши жуда қийин кечади. Экранда уддалай олган вазифани ҳаётда умуман бажара олмайди. Чунки у экран билан мулоқот қилишга ўрганиб қолган. Ундан ташқари Америка педиатрия уюшмасининг таъкидлашича, компютер ўйинлари ва мобил гаджетлар орқали боланинг ривожланиш даражаси пасаяди.
Боланинг экранга тикилиб ўтириши натижасида унинг асаблари бузилади. Бола ўзи сезмаган ҳолда қаттиқ чарчайди, лекин экрандан ўзини олиб қоча олмайди. Шунда унда асабийлик, зардаланиш, ғижиниш ва баъзида агрессия ҳам ривожланади.
Компютер ўйин ва гаджетларга боғланиб қолган бола ҳаётдаги машғулот ва ўйинларда ўзини яхши намоён эта олмайди. Унинг реаксияси фақат экрандаги вазифаларга боғланиб қолган бўлгани учун, ҳаётий ҳолатларни уддасидан чиқа олмайди. Шу қаторда спорт билан ҳам шуғуланаётганда қийналади.
Баъзи тадқиқотлар яқин йилларда болалар ва ўсмирлар орасида кенг тарқалаётган семизлик сабабини ҳам мобил ва компютер воситаларидан кўришмоқда. Бола кўчада чопиб ўйнашдан, экранга соатлаб термулиб ўтиришни афзал кўра бошлайди. Натижада унинг модда алмашинуви тизими ишдан чиқади ва жадал тарзда семизлик ривожлана бошлайди.
Бола ҳақиқий гўзаллик нима эканлигини сезмай қолади. Экранда кўраётган суратларга ўрганиб қолган бола табиатни, қуш ва гулларни, умуман атрофни гўзаллигини кўрмай, сезмай қолади. Унинг кўзида кўринмас плёнка экрандаги суратларни намоён этаверади.
Ўн ёшга тўлмаган болада мобил телефонларнинг таъсири натижасида мияда бўладиган патологик бузилишлар катталарникига нисбатан тезроқ ва кенгроқ юзага келар экан. Бу эса келажакда жиддий касалликларга сабабчи бўлиши мумкин.
Мобил воситалари орқали интернетга ҳам қарам бўлиб қолиш мумкин. Қисқа маълумот, тез алмашувчи суратларга ўрганган бола, китоб ўқий олмайди, ундан ташқари узоқ муддат бир жойга диққатини йиға олмайдиган бўлиб қолади.
Америка педиатрия уюшмасининг кўрсатишича, болага чегараланган ҳолда компютер ва мобил воситалардан фойдаланишга рухсат бериш мумкин. Лекин бунда боланинг ёши алоҳида аҳамият касб этади:
Бола 7 ёшга тўлгунига қадар мобил ва компютер воситаларидан умуман фойдаланмаслиги керак;Бола 7 ёшидан 12 ёшига қадар экран(телевизор, планшет, мобил телефон ва ҳоказолар)дан кўпи билан 2 соатгача фойдаланиши лозим;Ўн икки ёшдан сўнг мобил ва компютер воситаларидан фақат ўқиш, билим олиш ёки дарс қилиш воситаси сифатида кунига максимум 2-3 соат фойдаланса зарар бўлмайди;
Internetdan olindi
KO'P KO'RILGAN
3-sinf yangi elektron darsliklar
17 sen, 2022
7-sinf yangi elektron darsliklar
18 sen, 2022
9-sinf yangi elektron darsliklar
18 sen, 2022