Kategoriya: Hikoyalar

Ibratli so'zlar va qisqa hikoyalar #3


- Фарзандингиз мактабга кетаётганида унинг қўлига икки ширинлик (пирожний) бериб:” Биттаси ўзингга, биттаси яхши кўрган ўртоғингга”, деб айтинг. Шунда бола яхши кўриш ва эҳсон улашишни ўрганади.
– Фарзандингиз сумкасига ортиқча ручка солиб: “Агар бирор талаба ручка олиб келишни эсидан чиқарган бўлса, ёрдам тариқасида ручкани ўша болага бер”, деб айтинг. Фарзандингиз бу нарсадан масъулиятни ҳис қилишни ўрганади.
– Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, сен келишинг билан уйимизда шодлик ҳукм сурмоқда, деб айтсангиз, фарзанд ўз қадри ва қийматини ҳис қилади.
– Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, бугун қандай олийжаноб ишни амалга оширдинг? Деб сўранг, фарзанд бу билан ёмонлик ва яхшиликни орасини ажратишни таълим олади. Кейинги сафар сўрамасангиз ҳам ўзи жавоб бераверади.
– Тарбия ўта содда нарса, унинг учун заҳарли тил бўлиши шарт эмас.

* * *

23, 230, 23000...
Ҳар бир рақам инсон ҳаётида ўз рамзига эга. Лекин ҳеч бир рақам 23 соничалик кўп учрамайди. Бунинг исботи:
- умуртқа поғонамиз сони 23 та;
- баданимизда 230 та, қўлимизда эса 23 та бўғин мавжуд;
- инсон биоритмик туркуми 23 кундан иборат;
- бир кеча-кундуз давомида ўртача 23000 марта нафас олиб, нафас чиқарилади;
- қон инсон танасини 23 сонияда буткул айланиб чиқади;
- инсоннинг ўртача 63 йиллик умри 23000 кунга тенг;
- инсон 75 йил умр кўрса, унинг уйқуда бўлган вақти 23 йилга тенг экан.
Айтишларича, 23 сони айрилиқ ва ҳижрон рамзи.
Юқорида келтирилган маълумотларни ўқигач, 23 рақами инсонга умри давомида йўлдош эмасмикан, деган хулосага келиш мумкин.
Фотимахон ТОЖИБАЕВА.

 

 

* * *

Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар.
- Ассалому алайкум Онажон!
- Ва алайкум ассалом, Иқболжон яхшимисан болам? Болаларим хам яхшими, келиним хам ишига бориб келяптими?
- Ҳа, раҳмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхши юришибдими?
- Тузук хаммаси яхши, ўзим ҳам яхшиман болам.
- Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?!
- Тинчлик болам, эртага шанба келасизларми, деб телефон қилгандим.
- Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб айтаман-да, ишим чиқиб қолмаса албатта борамиз.
- Ҳа ишқилиб, ишинг чиқиб қолмасинда болам, биласан-ку соғиниб қоламан.
- Ҳўп ойижон, Худо ҳоҳласа борарман. Майли ҳайр, ёнимда одам бор эди... Кейинроқ ўзим телефон қиламан...
Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга ҳаридор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради.
Юзлари қандайдир маъюс, ҳиёл кулганча:
- Онангизмилар? - деб сўради.
- Ҳа онам...
- Улар бошқа жойда яшайдиларми? - яна саволга тутди бояги киши.
- Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан ҳисоблаганда 100 км дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар..
- Ҳа-а, шунақами? Демак, 100 км денг... Бир гап айтсам ҳафа бўлмайсизми?
- Йўқ ҳафа бўлмайман, ака бемалол, - дедим ҳайрон бўлиб.
- Агар менда шундай имкон бўлганида ука, 100 км экан-ку, 1000 км бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим...Қани мени ҳам Онам ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни онангиз каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, кел болам десалар, қани энди уларнинг тиззаларига бошимни қўйиб уҳлай ололсам, қани энди онам бошимни силаб дуолар қилсалар ука. Афсуски, буни иложи йўқ! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука… Онам энди йўқ!
Сизда эса ҳаёт эканлар. Ука боринг олдиларига, кўнгилларини олинг, хизматларини қилинг, кейин мен каби афсус қилмайсиз..Ота- онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун - Бахт!
Нотаниш киши онаси хақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди...
Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим. Беиҳтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим...
- Ҳа болам, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! - дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам.
- Ҳа онажон, эртага Худо ҳоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.
- Вой Худога шукр!
- Ҳа айтганча, яна хар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, хеч нарса керак эмас, бизга Сиз кераксиз!
Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим...

* * *

Ўзингга тўғри бўл, сенга бошқалар тўғри бўлади. Агар ёғоч эгри бўлса, соя қандай тўғри бўлсин!

Аҳмад Рифоъий

* * *

Меъёрий қон босимингизни биласизми?

?1.     Янги туғилган чақалоқнинг меъёрий қон босими симоб устунидан 7 мм.ни ташкил этиши лозим
1 ёшли ўғил болаларда: 96/66 (юқориси/пасти), қизалоқларда эса 95/65.
10 ёшгача бўлган болалардаги нормал қон босими: ўғил болаларда 103/69, қизларда эса 103/70.
?2.     20 ёшли йигитларда 123/76, қизларда 116/72.
?3. 30 ёшли эркакларда нормал қон босими 126/79, аёлларда 120/75.
?4.     40 ёшли эркакларда 129/81, аёлларда 127/80.
?5. 50 ёшли эркаклар учун 135/83 бўлган қон босими  меъёрийдир. Аёллар учун эса 137/84.  
?6.     60 ёшли эркакларда 142/85, аёлларда 144/85.
?7. 70 ёшли эркакларда 145/82, аёлларда эса 159/85 бўлиши меъёрий ҳолатдир.
?8. 80 ёшли эркакларда 147/82, аёлларда эса 157/83.
?9. 90 ёшли эркакларда 145/78, момоларда эса 150/79 айни меъёрий қон босимидир.
?10.   Келтирилган рақамларнинг биринчиси буйрак босими, иккинчиси эса юрак босимидир. Агар қон босимингиз меъёридан кўтарилиб кетса, тоғорага 37-40 даражали иссиқ сув қуйиб, оёқларингизни солиб 20 дақиқа ўтиринг.  Агар оёқ томирларида варикоз кенгайиши бўлса, қўл тирсакларини солиш мумкин.
?11.   Шивит ҳам қон босимини туширишда самарали воситадир. Бунинг учун янги ёки қуритилган шивитнинг 2 ош қошиғини  майдалаб,  0,5 литр қайнаган сув солиб дамлаб қўйинг. 200 мм. гача бўлган қон босимида 1-2 чой қошиқдан, ундан юқори бўлганда эса 3-4 қошиқдан қабул қилинг.
?12. Қон босими меъёрдан тушиб кетганда лавлаги ва қизил сабзини тенг миқдорда олиб, қирғичдан чиқаринг ва бир чой қошиқ ўсимлик ёғидан солиб аралаштириб салат тайёрланг. Бундай салатдан ҳар куни 200 граммдан есангиз қон босимингиз меъёрда туради.

* * *

Луқмони Ҳаким йўлда бораётсалар бир уйдан нола эшитилибди. Кирсалар оғриқларга чидай олмаётган хаста одам дод дер эмиш. Табиблар келиб, «муолажадан наф йўқ, бир-икки кун ичида узилади», дейишибди экан. Луқмони Ҳаким беморнинг билак томирини ушлаб кўриб дебдиларким;
— Дардингга даво бор. Илон заҳри сенга шифо бергай.
— Илон заҳрини мен қайдан топай? Бир бедаво бўлсам... Мени шу аҳволда ташлаб кетаверасизми? Аллоҳ менинг зоримни эшитиб, Луқмони Ҳакимга рўбарў қилганида эди, у муҳтарам зот мени ташламас эдилар, — дебди хаста.
Луқмони Ҳаким бу нолани эшитгач «Зинҳор ташламасман», дебдилару илонзорга бориб ёшроқ бир илонни бўғзидан бўғиб тутибдилар. Шунда илон иттифоқо тилга кириб дебдики:
— Эй Инсон фарзанди, сен нечун мени бўғаётирсан? Аллоҳнинг менга берган жабрлари камми эди?
— Аллоҳ сенга қандай жабрлар қилди? — деб сўрабдилар Луқмони Ҳаким.
— Мени кўримсиз қилиб яратди, одамлар кўрсалар мендан қочадилар. Мени ертубан қилиб қўйди, судралиб юришга маҳкум этди. Энди сен мени бўғиб жонимни оларсанми? — дебди илон.
Луқмони Ҳаким дебдиларким:
— Шундай қилмасам, бир одам ҳаётдан кўз юмар.
— Ажаб! Бир одамни сақлаб қолмоқ учун мени ўлдирасанми? — дебди илон. — Ахир у ҳам Аллоҳнинг бир махлуқи, мен ҳам. Бир жонни сақлаб қолмоқ учун иккинчисини маҳв этмоқ шартми? Эй Инсон боласи, сен айт: мен бировни чақсам, менинг заҳримни даф эта олармисан?
— Ҳа, — дебдилар Луқмони Ҳаким, — даф эта оларман.
— Унда менинг заҳрим кучли эмас экан, — дебди илон. — Дунёда шундай кучли заҳар борки, сен уни зинҳор даф эта олмассан.
— Қандай заҳар? Қора қуртникими? — деб сўрабдилар Луқмони Ҳаким.
— Э, йўқ, — дебди илон, — дунёда энг кучли заҳар — ОДАМНИНГ заҳри. Бунга даво йўқтур. Одам одамни чақса — албатта ўлим ҳақдир! Аллоҳ биз — илонларни тубан қилиб яратди. Аммо биз бир-биримизни чақмаймиз. Сиз — Одам болаларини юқори қилиб яратди, сиз бир-бирингизни чақиб ўлдирасиз. Сен жонини сақлаб қолмоқчи бўлаётган хастага менинг заҳрим даво эмас, янглишма. Уни ўзининг ишонган дўсти чаққан. Унинг заҳрига даво топа олмассан. Бунга ҳатто Луқмон ҳам даво топмагай. Қўй, ўлаверсин, азобларидан қутула қолсин...
Ўшанда ҳазрат Луқмони Ҳаким чорасиз қолган эканлар...

* * *

" Ҳаёт дафтарида кўп хатолар қилмагилки, қаламдан олдин ўчирғич тугаб қолмасин, тавбадан олдин ҳаётинг."


Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

* * *

Гавжум бекатда уч-тўрт ёшлар чамасидаги қизалоқ еяётган ширин кулчасидан ушоқчалар тўкилаётганини сезмай қолди.
–Эш–шак!
Навбатдаги луқмани ютаётган гўдакнинг юз–кўзи аралаш тушган шапалоқ ва хунук ўхшатиш уни тиқилтираёзди.
Ҳаммани ўзига қаратган ва фарзандининг ҳолатидан қўрқиб кетган она, энди бечоранинг икки кураги орасига қаттиқ уриб, кўкараётган дилбандининг оғизчасига қўлини тиқди. Маникюрли бармоқлари билан каттагина чайналмани олиб ёнгинасидаги ахлат челакка ташлаб яна жавранди:
–Нафсини қурсин сани! Яқинда егандинку! Амакиларингдай очофатсана, ҳеч тўймайсан. Шу туришинг бўлса биринг икки бўлмайди.
Бола халқумга тиқилган бўлакдан халос бўлди чоғи қарғишга эътибор бермай ойисини маҳкам қучоқлаб, йиғлаб юборди.
–Қоч, ойи дема ! Минг марта айтдим–а санга, кўчада нон ейилмайди! Кўр бўлиб қоласан деганмидим? Йў, деганмидим? Кап-катта бўлиб қолдину, қилиқларинг хали ҳам ғалати. Қара, ҳамма жойни ушоқ қилибсан. Одамлар босишса қўшнимиз Назира холага ўхшаб кўзинг кўрмай қолади!
Болани обдон қўрқитгач, атрофидагиларга арзи–хол билан юзланди:
–Вой буларни қанақа тарбия қилишни ҳам одам билмай қолади-а? Уйдан чиқмасидан обдон тўйдирсанг ҳам кўчада кавшанишади...
Севалаб ёғаётган ёмғирдан қочган баланд-паст одамларнинг аксарияти онанинг гапини маъқуллади. Фақат кимдир болага икки дона конфет бериб овутгандай бўлди.
Ўша куни кайфиятсиз юрдим. Кўз ўнгимдан "нафси" туфайли тиқилиб, кўкарган, сўнг жавдираб йиғлаб юборган болакай кетмади...
Ишдан қайтаётганимда яна бекатда автобус кутишимга тўғри келди. Эрталаб кайфиятим бузилгани учун одамларга эътибор бермасликка харакат қилдим.
Аммо, мулойим бир сас мени диққатимни жалб қилмай қолмади.
–Вой асалим, қорнинг очиб қолдими? Юр, чеккароққа чиқайлик қўлингдагини еб оласан. Дўкончадан сув ёки шарбат ҳам олиб бераман.
Беиҳтиёр эътибор бердим. Қўлида оғирроқ халта кўтарган она ширин гапириб, тўрт ёшлардаги қизчасининг қўлидан ушлаб, бекат орқасидаги ҳиёбонга бошлади. Бу эрталабки ҳолатдан буткул фарқ қиларди.
Уни ўриндиққа ўтқазиб тиззасига дасрўмолча тўшаб, бошини силади. Ўн қадам наридаги дўкончадан болалар учун махсус, чиройли қадоқланган шарбат олиб келиб очгач, фарзандига берди.
Оралиқ масофада у қадар узоқ эмас унинг гаплари эшитилиб турарди.
–Асалим, ноннинг ушоғи ҳам нон. Энди очиқсанг¸ дарҳол менга айтгин. Четга чиқиб, қоринчангни тўйдириб оламиз...
Бир пасдан сўнг нимадир ёдига тушди чоғи бекатга қайтди. Боласи тўккан ушоқларни битта қолмай териб олгач, яна қизчаси томон ошиқди.
–Мана болам, ушоқчаларни териб олдим. Юр, бир четга тўкиб қўямиз. Чумолилар еса, сени дуо қилишади...
Анча пайт ҳиёбон четида қурт―қумурсқага илтифот кўрсатаётган она–болани кузатиб, кўнглим баҳор қуёшидай ёришиб кетди...

* * *

Тупроқ ойнага деди:
– Сенга жудаям ҳавасим келади. чунки сенга қараган киши ўзини кўради. Менга боққанда эса фақат мени кўради, холос.
Ойна жавоб берди:
– Эй тупроқ, беҳуда ғам чекяпсан. Мен юзимга боққанларнинг бугунинигина кўрсатаман. Сен эса кишиларга эрталаридан хабар берасан.
Жавоб тупроққа ёқди, аммо таскин бўлолмади. Бир оздан кейин яна гап бошлади:
– Балки мени юпатиш учунгина айтаётгандирсан бу гапни? Чунки ҳеч ким ҳеч қачон сендан юз буриб, менга қарамайди-ку!
– Қарайди, – жавоб қилди ойна. – Менга қарашга юзи қолмаганларнинг кўзи доим сен томонга қарайди...

* * *

? Аёл ўз севганининг ёнида сукут сақласа, сўзлар кўзёши кўринишида келади...

? Аёл аввалига сизга яқинлашишдан қўрқади. Охирида сиз ундан узоқлашганингизда, у аччиқ кўзёш тўкади. Буни кўпчилик тушунмайди.

? Аёл ё буюк макр, ё буюк севгидир. Қай бирини танлаш, ўз қўлингизда. Макр қилсангиз, макр қилади. Севсангиз, жонини беради.

? Аёл ўзи касал бўлса ҳам, даволайди. Ўзи ғам ичра бўлса ҳам, тасалли беради. Бемор бўлсангиз, чарчаган бўлсангиз ҳам, туни билан ухламай қараб чиқади. Ўзи танимаган инсонининг қайғусидан ташвишланади.

? Аёл қанчалар улғаймасин, унга болаларга қилинадиган беғубор муомалани хоҳлайди.

? Ўзингиз билан қайғулар оламини кўтариб келган бўлсангиз, аёлнинг қалб эшигини қоқманг!

? Аёл... унга бағритошлик қилсангиз ҳам, у меҳр - шавқатни тарк этмайди.

? Аёлнинг тантиқлиги, рашкларини, фақат уни чиндан севгангина кўтаради.

? Аёлдан инсонийлик, мулойимликни ўрганиш, эркак учун айб эмас.

? Аёл хиёнатдан, юқотишдан, айрилиқдан қўрқади. Яхши кўрган инсонини осонликча унутмайди.

Донохон

* * *

-Men katta bo'lsam boy bo'laman, pulim ko'p bo'ladi, senchi?
-Odam bo'laman

* * *

Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг...
- Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қиладилар...
- Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратадилар.
- "Вақтим бўлмади"... "Вақтим йўқ эди"... "Иложини қилолмадим"... каби сўзларга асло ишонманг...
У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган.
- Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топилади...

* * *

Бир куни қиролга лочин боласини совға қилишди. Қиролнинг қушбоқари уни катта қилди, аммо ҳеч учишга ўргатолмади. Лочин полапонлигида ўтирган дарахт шохини тарк этишни асло хоҳламасди.
Қушбоқар қиролга лочин устидан арз қилиб, уни асло учишга ўргатолмаётганини, ҳаттоки емишни ҳам қуш ўтирган шохга қўйишга мажбур бўлаётганини айтди.
Қирол жарчи орқали лочинни учишга мажбур қиладиган одам топишни эълон қилди ва эрталаб қуш боғ устида парвоз қилиб юрганини кўрди.
– Бу мўъжизанинг муаллифини олдимга келтиринглар! – деди қирол.
Унинг олдига оддий деҳқонни олиб келишди.
– Уни учишга қандай мажбур қилдинг? Сеҳргармисан?– сўради қирол.
Деҳқон қиролни хурсанд қила олганидан шод эди:
– Бу қийин бўлмади, зоти олийлари. Мен шунчаки лочин ўтирган шохни арралаб ташладим ва у қанотлари борлигини тушуниб уча бошлади.

Хулоса: айрим одамлар ҳам ана шу лочинга ўхшайди. Улар қанотлари борлигини англаб етмай дарахт шохида ўтираверишади. Ҳаёт айримлар ўтирган шохни синдиради ва шундагина улар уча олишларини тушунишади. Айримларнинг ҳамма нарсаси борлиги учун ўтирган жойларини йўқотишдан қўрқиб учишни исташмайди. Балки ҳаётимизда ҳеч бўлмаса бир бор парвоз қилишимиз учун кимдир биз ўтирган шохни арралаши керакдир? Баъзан бошида ёмондек туюлган воқеа ҳам парвоз қилишимиз учун имконият тақдим этиши мумкин.

* * *

Ўрмонда аҳил бўрилар тўдаси яшар экан. Кун келиб кекса тўдабоши батамом куч-қувватдан қолибди. Навбатдаги овга чиқиш арафасида йўлбошчи бундан кейин тўдага етакчилик қила олмаслигини маълум қилибди. Тўда орасидан ёш ва бақувват, қуюқ кулранг мўйнали бўри чиқиб тўдабошининг олдига борибди ва бундан кейин бўрила жамоасига бошчилик қилишга изн сўрабди. Кекса бўри розилик билдириб, буни эълон қилибди. Овчи бўрилар янги йўлбошчи раҳбарлигида озуқа топиб келиш учун жўнаб кетишибди.
Орадан бир кун ўтиб янги сардор бошчилигидаги тўда мўл-кўл ўлжа билан қайтибди. Ёш йўлбошчи кекса бўрига 7 нафар овчига ҳужум қилиб, ҳеч бир қийинчиликсиз бор-будини талон-тарож қилганликларини мақтаниб гапириб берибди.
Орадан кунлар ўтиб, янги сардор навқирон ва жасур тенгдошларини бошлаб навбатдаги овга кетибди. Орадан кўп вақт ўтса ҳамки, овчи бўрилар овдан қайтишмабди.
Анчадан кейин эса тўдабоши бўрилар маконига ҳаммаёғи қонга буланган, мўйнаси тирналган ҳолда қайтибди. Унинг ёнида аҳволи ўзиникидан ҳам оғирроқ бор-йўғи икки бўри қолган эди.
Ёш йўлбошчи кекса раҳбар бўрига йўлда уч нафар йўловчига дуч келгани, уларга ҳужум қилиб, жангда ўзи ва 2 ҳамроҳи зўрға омон қолишганини айтибди.
"Илк бошқарган овингда 7 қуролланган овчини хонавайрон қилиб қайтган эдингиз. Бу гал эса уч йўловчининг сизларни бундай ачинарли аҳволга солганини қандай тушунмоқ керак?", кекса бўри ҳайрат билан сўрабди.
Собиқ тўдабошининг саволига ёш сардор шундай деб жавоб берибди:
"Ўшанда биз шунчаки 7 овчига ташланган эдик. Бироқ, бу гал биз ҳужум қилганлар 3 нафар қадрдон дўстлар экан".

* * *

БАХТ ШАРБАТИ АФСОНАСИ

Овулми овул юриб Бахт шарбатининг тайёрланиш сирини ўргатиб юрган Одам Ато чекка бир овулга ярим тунда кириб борибди.
−Ҳали кўплаб овулларга боришим керак, вақтим жуда зиқ, − дебди у овулдагиларни уйғотгач. – Тезроқ катта бир дошқозон осинг. Унга ҳамма ўз уйидан бир косадан сут олиб чиқиб қуйсин. Қозон сутга тўлганда, сизларга Бахт шарбати қандай тайёрланишини ўргатиб қўяман.
Шундай қилиб дошқозонга ҳамма бир косадан сут келтириб қуя бошлабди. Қозон тўлай деб қолганди эса тонг отибди. Одам Ато қараса... қозон тўла сув эмиш!
Ҳаммаси равшан: овул одамлари муғомбирлик қилмоқчи бўлиб сут ўрнига сув олиб чиққан, косамдаги сув қозондаги сутга аралашиб кетса ҳеч ким билмай қолади, деган хаёл ҳар битталарининг кўнглидан ўтган экан.
Одам Атонинг дили оғриб, овулдан чиқиб кетибди...
Айишларича, ҳаётда Бахт насиб қилмаган инсонларнинг кўпчилиги ўша овул одамларининг қондошлари экан.


Байрам АЛИ. «Кўнгил синиқлари» ( Ватан, Одамлар, Муҳаббат ва Бахт ҳақида ўйлар ) туркумидан.

 

Интернетдан олинди

Reklama
Reklama