Kategoriya: MMIBDO'

Maktab ustavi 2019


1-боб. Умумий коидалар

  1. Мазкур Устав -сонли умумий урта таълим муассасасининг (кейинги уринларда - умумтаълим муассасаси деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди. Нодавлат умумтаълим муассасаси Уставини мазкур Низомга мувофик ишлаб чикиши ва тасдиклаши тавсия этилади.
  1. Умумтаълим муассасаси уз фаолиятида Узбекистон Республикаси Конституцияси, Узбекистон Республикасининг "Таълим тугрисида"ги Конуни ва бошка конунларга, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг карорларига, Узбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, карорлари ва фармойишларига, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорларига, бошка норматив-хукукий хужжатларга, шунингдек, Халк таълими вазирлигининг буйрук, топширик ва курсатмаларига хамда мазкур Уставга амал килади.
  2. Умумтаълим муассасаси узлуксиз таълим тизимининг асосий бугини булиб, у укувчи ёшларга I-XI синфлар хажмида давлат таълим стандартлари асосида фан асосларидан умумий урта маълумот берувчи мажбурий таълим муассасасидир.
  3. Умумтаълим муассасаси юридик шахе хисобланади ва уз Уставига, мустакил балансига, шахеий газна хисобваракларига, уз номи курсатилган мухрга (Узбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилади), штампга ва бланкаларга эга булади.
  4. Умумтаълим муассасаси Устави Педагогик кенгашда кабул
    килинади, туман (шахар) халк таълими булимида тасдикланади ва махаллий
    давлат хокимияти органида давлат руйхатидан утказилади.
  5. Давлат умумтаълим муассасаларида умумий урта таълим олиш бепул
    амалга оширилади.

Укувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг урнини босувчи шахсларнинг (кейинги уринларда ота-оналар деб юритилади) эхтиёжидан келиб чикиб, болаларнинг таълим-тарбиясига кумаклашиш максадида умумтаълим муассасаларида кушимча пуллик таълим хизматлари ташкил этилиши мумкин.

  1. Умумтаълим муассасасида таълим олиш тилини танлаш Узбекистон
    Республикасининг "Давлат тили хакида"ги Конунига мувофик амалга
    оширилади.
  2. Умумтаълим муассасаси Узбекистон Республикаси Халк таълими

вазирлиги тизимига киритилган _____________________ бошкармаси, __________________

туман (шахар) халк таълими булими тасарруфидаги таълим муассасаси хисобланади.

  1. Умумтаълим муассасаси вилояти,

тумани (шахри), _________________________________________ жойлашган.

(юридик манзили, индекс раками)

2-ооГ). Умумий урта таълимнинг максади ва вазифалари

 

  1. Давлат таълим стандартларига мувофик хар бир шахснинг таълим
    ва тарбия олиш юзасидан конституциявий хукукини руёбга чикариш умумий
    урта таълимнинг асосий максади хисобланади.

Умумий урта таълим укувчиларга билимларнинг зарур хажмини беради, мустакил фикрлаш, ташкилотчилик кобилияти ва амалий тажриба куникмаларини ривожлантиради.

X-XI синф укувчиларига махсус ва чукурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган мутахассисликлар буйича касбий таълим берилади.

  1. Умумий урта таълимнинг вазифалари куйидагилардан иборат:
    укувчилар томонидан мунтазам билимлар олишини таъминлаш, уларда

билим олиш эхтиёжини ривожлантириш;

укувчиларда миллий хамда умуминсоний кадриятларни уйгунлаштириш асосида юксак маънавий-ахлокий фазилатларни тарбиялаш, уз оиласига, Ватаиига ва халкига содиклик рухида шакллантириш;

таълим-тарбия жараёнида укитишнинг замонавий педагогик услубларини хамда ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш ва натижадорликка эришиш;

укувчиларнинг узига хос индивидуал ижобий хусусиятларини аниклаш, куллаб-кувватлаш ва ривожлантириш, уларнинг юксак даражада таълим-тарбия олишлари, ижодий кобилиятларини намоён килишлари ва ривожлантириш учун шарт-шароит яратиб бериш.

  1. Умумтаълим муассасалари умумий урта таълимнинг максад
    ва вазифаларини амалга ошириш учун барча зарур ташкилий, укув-услубий,
    моддий-техник ва психологик-педагогик таълим-тарбия мухитини яратиб
    беради.

 

З-боб. Умумий урта таълимни ташкил этиш

  1. Умумий урта таълим бошлангич таълим (I - IV синфлар), таянч урта таълим (V-IX синфлар) хамда умумий урта таълим (X-XI синфлар) боскичларидан иборат булиб, кундузги таълим шаклида амалга оширилади.
  2. Бошлангич таълим (I - IV синфлар) - таянч урта таълим ва умумий урта таълим олиш учун зарур булган саводхонлик, билим ва куникма асосларини, миллий ва умуминсоний кадриятларни шакллантиришга каратилади.
  3. Таянч урта таълим (V-IX синфлар) - билимларнинг зарурий хажмини беради, мустакил фикрлаш, таълим дастури мазмунига мое кобилият ва амалий тажриба куникмаларини ривожлантиради.

Шунингдек, таянч урта таълим укувчиларга йуналишни ихтиёрий равишда танлаш асосида умумтаълим муассасасининг X-XI синфларда ёки академик лицейларда таълимни давом эттириш хукукини беради.

  1. Умумий урта таълим (X-XI синфлар) - умумтаълим дастурларини
    узлаштириш асосида укувчиларда ижтимоий хаёт учун зарур билим, куникма
    ва малакаларни эгаллаш, компетенцияларни шакллантириш, махсус
    ва чукурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касбларни ургатиш
    оркали уларнинг касб-хунар олишга булган эхтиёжини кондиришга йуналтиради хамда таълимнинг навбатдаги боскичини танлашга ёрдам беради.

Умумий урта таълим - умумтаълим муассасаси битирувчиларига йуналишни ихтиёрий равишда таълимни касб-хунар ва олий таълим муассасаларида давом эттириш хукукини беради.

  1. Умумтаълим муассасаларида укув-тарбиявий ишлар умумий урта
    таълимнинг таянч укув режаси ва умумий урта таълим дастури асосида
    амалга оширилади.

Умумтаълим муассасаларидаги укув-тарбия жараёни билан боглик бошка масалалар (даре жадвалини шакллантириш, хафталик укув юклама) умумий урта таълимнинг давлат стандартига асосан ишлаб чикилган укув режага мувофик белгиланади.

  1. Умумтаълим муассасасининг куйидаги турлари ташкил этилиши
    мумкин:

бошлангич мактаб (укитиш муддати 4 йил: I - IV синфлар);

умумтаълим мактаби (укитиш муддати 11 йил: I - XI синфлар);

айрим фанлар чукур урганиладиган ихтисослаштирилган мактаб (укитиш муддати 10 йил: (II - XI синфлар);

айрим фанлар чукур урганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернат (укитиш муддати 7 йил: V - XI синфлар).

  1. Умумтаълим муассасаларида иктидорли болаларни излаш, танлаб олиш ва уларни айрим фанларга чукур урганиладиган ихтисослаштирилган синфларда укитиш буйича аник максадли ишлар амалга оширилади.
  2. Заруриятга кура, умумтаълим муассасаларида укувчиларнинг овкатланиши ва яшаши учун лозим даражадаги шарт-шароитлар яратилади.
  3. Янги укув йилида таълим бошка тилларда олиб бориладиган хамда белгиланган меъёрлар буйича тегишли майдонга эга булган умумтаълим муассасасида ташкил этиладиган синфларда укувчилар сонининг ошиши муассасанинг харажатлар сметасида назарда тутилган курсаткичларга тугри келмаган холларда, умумтаълим муассасасининг кушимча талаби асосида туман (шахар) халк таълими булимлари ва туман (шахар) хокимликлари молия булимларининг розилиги билан кушимча синфлар ташкил этилади.
  4. Тиббий комиссия хулосасига асосан болаларга якка тартибда уйда таълим бериш ташкил килиниши мумкин.
  5. Умумтаълим муассасасида синфдан ташкари машгулотлар
    ва тугарак ишлари укувчилар ва ота-оналар хохиш истакларини,
    укувчиларнинг кизикиши ва кобилиятини хисобга олган холда утказилади.

 

4-боб. Укув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни

  1. Укув йили умумтаълим муассасаларида тегишли йилнинг 2 сентябридан келгуси йилнинг 25 майига кадар давом этади ва туртта чоракка булинади.
  2. Укув-тарбия жараёнини ташкил этишда куйидаги муддатларга амал килинади:

укув йилининг давомийлиги - 34 хафта (I синфлар учун 33 хафта);

укув хафтасининг давомийлиги - 6 кун ( I-IV синфлар учун 5 кун); даре машгулотининг давомийлиги - 45 дакика;

даре машгулотлари оралигидаги танаффус - 5-10 дакика (укув куни уртасидаги танаффусиипг давомийлиги - 15-30 дакика).

  1. Мехнат тугрисидаги конун хужжатларида байрам (ишланмайдиган)
    куни деб белгиланган кунларда даре машгулотлари утказилмайди.
  2. Байрам (ишланмайдиган) кунларига тугри келиб колган даре машгулотларининг мавзулари укув дастурларини ихчамлаштирган холда кейинги даре машгулотлари да утказилади.
  3. Укув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари куйидагича белгиланади:

кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

кишки таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

бахорги таътил - 21 мартдап бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил - охирги боскичли назорат синови утказилган кундан (боскичли назорат утказилмайдиган синфлар учун укув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача;

таътилнинг охирги куни байрам (ишламайдиган) кунга тугри келиб колган такдирда, даре машгулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади;

1-синф укувчилари учун февраль ойи давомида кушимча бир хафталик таътил белгиланади.

  1. Умумтаълим муассасаларида ёзги таътил кунлари кундузги оромгохлар ва майдончалар ташкил этилиши мумкин.
  2. Белгиланган меъёрлар буйича тегишли майдонга эга булган умумтаълим муассасасининг синфлари туликлиги 35 нафардан ортиб кетишига йул куйилмайди.
  3. Куйидаги холларда синфдаги укувчиларни икки гурухга булиб
    укитилади:

укувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд булган умумий урта таълим муассасаларининг I-XI синфларида «Чет тили» фани, айрим фанлар чукур урганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумий урта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар, V-IX синфларда «Технология», V-XI синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари», VIII-XI синфларда «Жисмоний тарбия», таълим тили узбек тили булмаган умумий урта таълим муассасаларининг II-X1 синфларида «Узбек тили» фани хамда таълим тили рус тили булмаган умумий урта таълим муассасаларининг II-XI синфларида «Рус тили» фани.

  1. Укувчиларнинг сифатли билим олишини ва уларни умумий урта
    таълимнинг давлат таълим стандартларига мое холда укитиш натижаларини
    назорат килишни таъминлаш максадида умумтаълим муассасаларида
    куйидаги назорат турлари олиб борилади:

жорий назорат - укувчиларнинг билим, куникма ва малакаларини мунтазам равишда текшириб бориш учун суровлар, назорат ишлари ёки тестлар куринишида утказилади;

оралик назорат - чорак якунида укувчиларнинг билим, куникма ва малакаларини бахолаш учун укув дастурининг бир кисми тугаганда амалга оширилади ва у ёзма назорат иши ёки тестлар куринишида олиб борилади;

боскичли назорат - укув йили тугаганда огзаки, ёзма имтихон хамда тест синовлари куринишида амалга оширилиб, унга асосан укувчининг якуний бахоси, рейтинги аникланади ва укувчини кейинги синфга утказишга карор килинади;

якуний назорат - таянч урта таълим ва умумий урта таълим тугаганидан сунг якуний давлат аттестацияси шаклида утказилади.

Чет тили фанидан укувчиларнинг узлаштириш даражаси халкаро бахолаш тизими асосида аникланиши мумкин.

  1. Умумтаълим муассасаларининг V-VIII ва X синф укувчилари тегишли фанлардан боскичли назоратларни муваффакиятли топширганларидан сунг кейинги синфга утказилади.
  2. Тиббий-маслахат комиссиясининг хулосаси ва умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши карори асосида туман (шахар) халк таълими булими мудирининг буйруги билан укувчилар якуний давлат аттестацияси ва боскичли назоратдан озод этилиши мумкин.

Уларнинг билимларини якуний бахолаш ва рейтингини аниклаш йиллик бахолар асосида амалга оширилади.

  1. Умумтаълим муассасасининг IX синфни тугатган укувчиларга
    давлат намунасидаги таянч урта маълумот тугрисидаги шаходатнома,
    VIII-IX синфлардаги укиши даврида факат аъло курсаткичларга ва намунали
    хулкка эга булган, якуний давлат аттестациясини муваффакиятли топширган
    битирувчиларга эса аъло даражали шаходатнома берилади.

Умумтаълим муассасасининг XI синфни тугатган битирувчиларга давлат намунасидаги умумий урта таълим тугрисидаги аттестат, X-XI синфлардаги укиши даврида факат аъло курсаткичларга ва намунали хулкка эга булган, якуний давлат аттестациясини муваффакиятли топширган битирувчиларга эса аъло даражали аттестат берилади.

Умумий урта таълим муассасаларининг IX синфини битирганлик тугрисидаги аъло даражали шаходатнома мавжуд, X-XI синфлардаги барча фанлардан чораклик ва йиллик бахолари аъло булган, намунали хулк-атворли ва жамоат ишларида фаоллик курсатган XI синф битирувчиларига олтин медаль берилади;

Умумий урта таълим муассасаларининг IX синфини битирганлик тугрисидаги аъло даражали шаходатнома мавжуд, X-XI синфлардаги барча фанлардан йиллик бахолари аъло булган, намунали хулк-атворли ва жамоат ишларида фаоллик курсатган XI синф битирувчиларига кумуш медаль берилади.

Давлат таълим стандартлари доирасида умумтаълим дастурларини мустакил узлаштирган укувчиларга экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш хукуки берилади. Якуний давлат аттестациясини экстернат тартибида муваффакиятли топширган битирувчиларга давлат намунасидаги аттестат берилади.

5-боб. Умумтаълим муассасасига укишга кабул килиш

  1. Мактаб ёшидаги болаларни умумий урта таълимга камраб олиш туман (шахдр) хокимликларининг карори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган худудлар (микрохудуд) доирасида амалга оширилади.
  2. Умумтаълим муассасаси рахбарияти мазкур муассасага бириктирилган худуддаги мактаб ёшидаги болаларни уз вактида умумтаълим муассасасига укишга жалб килиш учун масъул хисобланади.
  3. Умумтаълим муассасаларининг I синфига конун хужжатларида белгиланган тартибда мактаб ёшидаги болалар тиббий хулосага мувофик кабул килинади.
  4. Болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига кабул килиш
    учун уларнинг ота-оналари томонидан куйидаги хужжатлар топширилади:

ота-оналар томонидан умумтаълим муассасаси директори номига

ариза;

ота-оналарнинг фукаролик паспорти (фукаролиги булмаган шахсларнинг Узбекистон Республикасида яшаш гувохномаси) нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи буйича хисобга олинганлиги хакидаги кайд ёзуви курсатилган холда);

боланинг тугилганлик хакидаги гувохномаси нусхаси;

боланинг соглиги тугрисида тиббий маълумотнома;

боланинг 3,5 х 4,5 см хажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

  1. Давлат умумтаълим муассасаларига болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Узбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали оркали кабул килиш тартиби боскичма-боскич жорий этилади.
  2. Мактаб ёшига етган болалар умумтаълим муассасасининг I синфига тайёргарлик даражасидан катъий назар, танловсиз кабул килинади.
  3. Укишга кабул килинаётган болаларнинг ота-оналари мазкур Устав, ички тартиб-коидалари ва таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи бошка хужжатлар билан таништирилиши лозим.
  4. Умумтаълим муассасаси рахбарияти хар йили июнь-август ойларида укишга кабул килиш ишларини ташкил этиш учун зарур чораларни куради.
  5. Хорижий фукароларни умумтаълим муассасаларига укишга кабул килиш тартиби Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

б-боб. Укувчилар соглигини мухофаза килиш

 

  1. Укувчиларга тиббий хизмат курсатиш умумтаълим муассасаларига
    тиббиёт муассасалари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари
    томонидан амалга оширилади.

Тиббиёт ходимлари мактаб рахбарияти ва педагог ходимлар билан бир каторда даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария нормалари, коидалари ва гигиена талабларига риоя килиш, овкатланиш режими ва сифатига, укувчиларпи тиббий курикдан утказиш ва согломлаштириш учун масъулдирлар.

  1. Умумтаълим муассасаси рахбарияти томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус жой, мебель ва тиббий жихозлар, биринчи тиббий ёрдам курсатиш учун зарур булган дори-дармонлар) яратиб берилади.
  2. Умумтаълим муассасаси укувчиларини хар йилги тиббий курикдан утказиш Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
  3. Умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини психологик жихатдан таъминлаш мактаб психологлари томонидан амалга оширилади.
  4. Огзаки нутк нукеонлари ва товуш талаффузида камчиликлари булган укувчиларга коррекцион-логопедик ёрдам бериш максадида умумтаълим муассасасида укитувчи-логопедлар (дефектологлар) фаолият юритадиган логопедия шахобчаси ташкил этилиши мумкин.

 

7-боб. Педагог кадрлар билан таъминлаш

 

  1. Тегишли олий маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлокий
    фазилатли шахслар педагогик фаолият билан шугулланиш хукукига эга.

Педагогик фаолият билан шугулланиш суд хукмига асосан ман этилган шахсларнинг умумтаълим муассасаларида бу фаолият билан шугулланишига йул куйилмайди.

  1. Педагог кадрлар белгиланган тартибда малака ошириш курсларига
    жалб этилади, уларни кайта тайёрлаш ваколатли идоралар томонидан амалга
    оширилади.
  2. Умумтаълим муассасаси педагогик жамоа аъзолари укитиш
    йуналишлари (табиий, аник, гуманитар, ижтимоий ва бошка фанлар) буйича
    услубий бирлашмаларга бирлашадилар.
  3. Умумтаълим муассасалари педагогларининг (укув фанлари ва соатлари буйича) вазифасини вактинча бажариб туриш хамда ходимларининг синфдан ташкари фаолияти Халк таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Умумтаълим муассасаси рахбарияти педагогларнинг обру-эътибори ва ижтимоий макомини, уларнинг масъулияти ва касб махоратини ошириш буйича аник йуналишли ишларни амалга оширади, уларнинг тизимли равишда малака оширишлари ва уз устида ишлашлари, таълим жараёнига илгор педагогик ва ахборот коммуникация

  1. технологиялари, шунингдек янги укув дастурлари жорий этилиши учун шарт-шароитлар яратади.

8-боб. Умумий урта таълимни бошкариш

  1. Умумтаълим муассасаси директорларини лавозимга тайинлашда
    Халк таълими вазирлиги билан келишилган холда худудий бошкармалар
    томонидан амалга оширилади. Халк таълими вазирлигига бевосита
    буйсунувчи умумий урта таълим муассасалари бундан мустасно.

Умумтаълим муассасалари директорларини лавозимидан озод этиш мехнат конунчилигига белгиланган тартибда амалга оширилади.

  1. Умумтаълим муассасасида жамоатчилик назорат тизимини жорий
    этиш максадида, юридик шахе макомига эга булмаган умумий урта таълим
    муассасасининг Кузатув кенгаши (матнда бунёдан буён Кузатув кенгаши деб
    юритилади) ташкил этилади.

Кузатув кенгаши Халк таълими вазирлиги ва худудий бошкармалар томонидан тавсия этилган номзодлардан умумтаълим муассасаси директорини сайлаш, шунингдек, белгиланган тартибда уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш хакида таклифлар киритиш ваколатига эга.

Кузатув кенгашининг бошка ваколатлари Халк таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

  1. Умумтаълим муассасаси директори муассасанинг ташкилий-
    хукукий, укув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва молиявий-хужалик
    фаолиятининг ташкил этилишига бевосита масъул хисобланади.
  2. Умумтаълим муассасаларида педагогик ва методик кенгашлар тузилади ва унинг фаолияти Халк таълими вазирлиги томонидан тартибга солинади.
  3. Педагогик кенгаш умумтаълим муассасасида укув-тарбия жараёнининг ташкил этилишида олий бошкарув органи хисобланади.
  4. Умумтаълим муассасасида копун хужжатларига мувофик укувчиларнинг жамоат бирлашмалари фаолият курсатади.
  5. Умумтаълим муассасаларини аттестациядан утказиш ва аккредитация килиш хамда рахбар ва педагог ходимларини аттестациядан утказиш ва уларга малака тоифалари бериш Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

9-боб. Таълим жараёии иштирокчиларинипг хукук ва мажбуриятлари

  1. Куйидагилар таълим жараёни иштирокчилари хисобланади:
    умумтаълим   муассасасининг   укувчилари   (кейинги   уринларда

укувчилар деб юритилади);

умумтаълим муассасасининг педагоглари (кейинги уринларда укитувчилар деб юритилади);

умумтаълим муассасасининг маъмурияти (директор, директор уринбосарлари);

укувчиларнинг ота-оналари;

 

  1. Укувчиларнинг хукуклари:

 

давлат стандартларига мувофик умумий урта таълим муассасасида бепул таълим олиш;

уз инсоний кадр-кимматларини хурмат килиниши, виждон ва ахборот эркинлигини хис килиши, уз карашлари ва эътикодларини эркин ифода этиш;

турли хил илмий фаолият билан шугулланиш, семинарлар, анжуманлар, олимпиадалар, кургазма ва танловларда иштирок этиш;

кушимча (пуллик ва бепул) таълим хизматидан фойдаланиш;

конун хужжатларида белгиланган бошка хукуклардан фойдаланиш.

  1. Укувчиларнинг мажбуриятлари:

 

Узбекистон Республикаси Конституцияси ва конунларига, одоб-ахлок кридаларига риоя килиш;

мазкур Устав ва ички тартиб коидаларини сузсиз бажариш;

давлат таълим стандартлари хажмида умумий таълим олиш учун интилишлари;

даре жадвали асосида дареларга уз вактида келиши, барча дареларда иштирок этиши, сабабсиз даре колдирмасликлари;

укув жараёни учун керак булган барча жихозларни, кундалик дафтари, дарелик, укув кулланмалари ва дафтарларини тулик олиб келиш;

ушбу Уставда белгиланган укувчи формасида келиш;

укитувчилар томонидан берилган топширикларни уз вактида бажариш;

уз билими ва амалий куникмаларини мустакил равишда ошириш ва мустахкамлаб боришлари хамда умумлаштириш савияларини юксалтириш;

умумтаълим муассасаси ва жамоат топширикларини бажаришда фаоллик курсатиш;

умумтаълим муассасаси мулкини асраб-авайлаш.

 

  1. Укитувчилар:

 

узи даре берадиган фанини яхши билиши ва етарли касбий махоратга эга булиши;

умумтаълим муассасасида ва педагогик жамоа орасида уз билими, юриш-туриши, юксак маънавий-ахлокий фазилатлари, ички ва ташки маданиятлилиги, намунавий турмуш тарзи, кийиниш маданияти билан бошкаларга урнак булишлари;

ижтимоий хаёт учун макбул булмаган хатти-харакатлар килишдан сакланишлари, укувчиларининг хам хатти-харакатларидан хабардор булишлари;

умумтаълим муассасаси обруси, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш йулида фаоллик курсатишлари;

касб махоратининг юксак даражада булиши, таълим олувчиларнинг укув дастурларини давлат таълим стандартлари даражасида узлаштиришларини таъминлаш лари;

укувчилар шахеини хурмат килишлари ва уларни зуравонликнинг барча куринишларидан химоя килишлари;

укувчиларни мавжуд конунларга, мехнатга, ота-оналарга, маънавий, тарихий, миллий ва умуминсоний кадриятларга хурмат рухида тарбиялашлари, укувчиларни бир-бирини хурмат килиш, ахиллик ва иноклик рухида тарбиялашлари;

машгулот утказишга уз вактида ва сифатли тайёргарлик куришлари, уз касбий малакасини мунтазам равишда ошириб боришлари;

белгиланган муддатларда ёки малака оширишга эхтиёж тугилганда малака ошириш институтларида уз касбий махоратларини оширишлари, ёш мутахассислар эса укув юртини битирганларидан кейин уч йилдан сунг малака оширишдан утишлари;

методик кенгаш ва метод бирлашмаларнинг фаолиятида ва бошка шаклдаги услубий ишларда иштирок этишлари;

педагогик кенгаш ва таълим муассасаси маъмурияти томонидан утказилаётган мажлисларда иштирок этишлари;

укувчиларнинг ота-оналари (уларнинг урнини босувчи шахслар) билан доимий алокада булишлари;

мазкур Устав, ички тартиб кридаларида белгиланган кийиниш маданияти талабларига амал килишлари лозим.

 

  1. Умумтаълим муассасаси директори:

умумтаълим муассасаси фаолиятининг барча лавозим йуналишлари буйича умумий рахбарликни амалга оширади;

уз лавозими буйича педагогик кенгаш раиси хисобланади;

умумтаълим муассасасининг укув-тарбия жараёни ва кундалик фаолиятига бевосита рахбарлик килади;

таълим бериш (укув-тарбия) ишини ташкиллаштиради, мактабнинг маъмурий-хужалик (ишлаб чикариш), молиявий ишини таъминлайди, хавфсизлик техникаси меъёрлари ва коидаларига риоя килиш тартибини яратади;

уз ваколатлари доирасида хар бир ходимига улар учун бажарилиши мажбурий булган курсатмани беришга хакли;

Педагогик кенгаш билан биргаликда мактабни ривожлантириш стратегияси, максадлари ва вазифаларини белгилайди;

умумтаълим муассасанинг ривожланиш дастурларини, укув режалари, курслар, фанлар, укув-услубий хужжатлар, Устав ва ички тартиб коидаларини ишлаб чикиш, тасдиклаш ва жорий этиш ишларини амалга оширади;

умумтаълим муассасасининг янги укув йилига, куз-киш мавсумига тайёр булишини ташкил этади ва таъминлайди, мактабда ободонлаштириш, кукаламзорлаштириш ишларини амалга оширади, кабул килиш далолатномаларини имзолайди;

умумтаълим муассасаси фаолияти жараёнида юзага келадиган укув-услубий, маъмурий, молиявий, хужалик ва бошка масалаларни хал килишда иштирок этади;

педагог ва бошка ходимлари ишини режалаштиради, мувофиклаштиради ва назорат килади;

кадрларни танлаш ва ишга кабул килиш ишларини амалга оширади, ходимларнинг лавозим мажбуриятларини белгилайди, уларнинг касбий махоратини ошириш учун шарт-шароит яратади;

даре жадвали, укитувчиларнинг кундалик ва йиллик иш режаларини, тарификация руйхатлари ва мехнат таътиллари жадвалларини тасдиклайди;

укувчилар ва ходимларининг саломатлигини мухофаза килиш ва мустахкамлаш, соглом овкатлантириш учун керакли шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди, уларнинг ишини назорат килади;

жамоа шартномаси бажарилишини таъминлайди, мактаб педагоглар жамоаси, касаба уюшмаси ташкилотига ишлаш учун зарур шароитлар яратади;

крнун хужжатларида белгиланган бошка ваколатларни амалга оширади.

  1. Директорнннг укув ншлари буйича уринбосари:
  • директорнннг укув ишлари буйича уринбосари умумтаълим муассасаси директорининг тавсиясига кура туман (шахар) халк таълими булимининг мудири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
  • директорнннг укув ишлари буйича уринбосари умумтаълим муассасаси директори билан хамкорликда мактабдаги укув жараёнини ташкил этади, мактаб педагоглари жамоасига услубий жихатдан рахбарлик килади, укув жараёнида хавфсизлик техникаси меъёрлари ва коидаларига риоя килиниши тартибини таъминлайди, укув иши буйича хисоботларни юритади ва умумий мажбурий таълим буйича ишни ташкиллаштиради;

-  директорнннг укув ишлари буйича уринбосари бевосита умумтаълим муассасаси директорига буйсунади.

 

  1. Директорнннг укув ишлари буйича уринбосари уз ваколатлари
    доирасида куйидаги вазифалариии бажаради:
  • педагоглар жамоасининг фаолияти буйича кундалик ва истикбол режалаштирилишини ташкил этади;
  • укитувчилар ва бошка педагог ходимларнинг укув режаларини ва дастурларини бажариш буйича ишларни мувофиклаштиради;
  • зарурий укув-услубий хужжатларни ишлаб чикилишини ташкил этади ва мувофиклаштиради;

 

  • таълим жараёнининг сифатини ва укувчиларнинг узлаштириш натижалари объектив равишда бахоланишини, тугараклар ва кушимча машгулотлар ишини мунтазам назорат килади;
  • педагог ходимлари томонидан утказилаётган дарсларни мунтазам тахлил этиб боради;
  • боскичли назорат имтихонлари ва якуний давлат аттестацияларини утказишга тайёргарлик куриш ва уларни утказиш ишларини ташкил этади;
  • укув жараёнини ташкил этиш масалалари нэзасидан ота-оналар (уларнинг урнини босувчи шахслар)ни кабул килади;
  • педагог ходимларга янги дастурлар ва педагогик технологияларни узлаштириш ва ишлаб чикишда ёрдам беради;

-    укув машгулотлари ва таълим фаолияти бошка турларининг жадвалларини тузади, вактинчалик йук булган укитувчиларнинг дарслари сифатли ва уз вактида алмаштирилишини таъминлайди, колдирилган ва бошка укитувчи урнига утилган дарсларни кайд килиш журналини юритади;

белгиланган хисобот хужжатлари уз вактида тузилишини таъминлайди, педагоглар томонидан синф журналлари ва бошка хужжатлар тугри ва уз вактида юритилишини назорат килади;

  • педагог кадрларни танлаш ва жой-жойига куйишда иштирок этади, уларнинг малакасини ва касбий махоратини ошириш ишларини ташкил этади, укувчилар билимларини мониторинга утказишни амалга оширади;
  • услубий бирлашмалар ишига рахбарлик килади, уз малакасини оширади;

-     педагоглар ва бошка ходимларини аттестациядан утказишга тайсргарлик куриш ва уни утказишда иштирок этади;

  • педагоглар ва укув-тарбия ходимлар таркибининг иш вактини хисобга олиш табелини юритади, имзолайди ва директорга топширади;
  • директорнннг хужалик ишлар буйича уринбосари иштирокида укув хоналари, устахоналар, спорт зали хамда ёрдамчи хоналарни паспортлаштиришни уз вактида ва сифатли утказилишини ташкил этади;

-   мехнатни мухофаза килиш буйича йурикномалар хамда амалий ва лаборатория ишларини бажариш буйича услубий курсатмаларда хавфсизлик техникаси буйича булимлар ишлаб чикилишини ва мунтазам кайта куриб чикилишини ташкил этади;

-  директорнннг маънавий-маърифий ишлар буйича уринбосари билан хамкорликда йул харакати, сузиш хавзалари ва куча-куйда узини тутиш, ёнгин хавфсизлиги коидаларини ургатиш услубияти ва тартибини белгилайди;

- конун хужжатларида белгиланган бошка ваколатларни амалга оширади.

 

  1. Директорнннг маънавий-маърифий ишлар буйича уринбосари:
  • директорнинг маънавий-маърифий ишлар буйича уринбосари директорнинг тавсиясига кура туман (шахар) халк таълими булимининг мудири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
  • директорнинг маънавий-маърифий ишлар буйича уринбосари укувчилар билан синфдан ташкари ва мактабдан ташкари маънавий-маърифий ишларни ташкил килади, маънавий-маърифий ишларга умумий услубий рахбарликни амалга оширади;
  • аник бир тадбирлар утказилганида укувчилар билан синфдан ва мактабдан ташкари ишлашда хавфсизлик техникаси меъёрларига ва коидаларига риоя килинишини таъминлайди, фукароларни узини узи бошкариш органлари ва бошка жамоат ташкилотлар билан хамкорлик килади;
  • директорнинг маънавий-маърифий ишлар буйича уринбосари бевосита умумтаълим муассасаси директорига буйсунади.

 

  1. Директорнинг маънавий-маърифий ишлар буйича уринбосари
    уз ваколатлари доирасида куйидаги лавозим вазифаларини бажаради:

-   укувчилар билан синфдан ташкари ва мактабдан ташкари олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар буйича жорий ва истикбол режалар тузилишини ва унинг утказилишини ташкил этади;

-  синф рахбарлари, Ёшлар иттифоки етакчиси, психолог, кутубхоначи, тугарак рахбарлари ва бевосита ушбу директор уринбосарига буйсунувчи бошка ходимларнинг ишини мувофиклаштиради.

-  мунтазам равишда маънавий-маърифий ишлар сифатини, тугараклар ишини ва мактабдан ташкари тадбирлар утказилиши хамда тугарак журналларини юритилишини таъминлайди;

-    маънавий-маърифий йуналишда бевосита ота-оналар (уларнинг урнини босувчи шахслар) билан хамкорлик килади;

-  укувчиларнинг дарсларга катнашиши (давомат)ни кундалик назорат килади, сурункали даре колдираётган укувчиларни ота-оналар ва бошка хамкор ташкилотлар билан биргаликда таълимга жалб этиш чораларини куради хамда белгиланган намунадаги давомат журналини юритилишини таъминлайди;

  • вояга етмаганлар уртасида хукукбузарликлар содир этилишини олдини олиш юзасидан хукукни мухофаза килувчи идоралар билан биргаликда профилактик тадбирлар утказади;
  • муассаса психологи билан биргаликда вояга етмаганлар орасида уз жонига касд килиш ва бошка салбий холатларни олдини олиш буйича сухбатлар утказади;

иктидорли ва кобилиятли укувчиларни аниклаш ва уларни ривожлантириш буйича тадбирларни амалга оширади;

-  муассаса кутубхоначиси билан биргаликда укувчиларни китоб укишга булган кизикишларини ошириш юзасидан таргибот тадбирларини утказади;

-    укувчилар ва уларнинг ота-оналари (уларнинг урнини босувчи шахслар) билан согликни мухофаза килиш, йул транспорт хавфеизлиги ва бошка бахтсиз ходисаларни олдини олиш юзасидан тадбирларни ташкил этади;

  • укувчиларнинг мазкур Устав ва ички-тартиб коидаларида, одоб-ахлок коидаларида белгиланган меъёрларга амал килиниши устидан назорат килади;
  • укувчиларнинг Уставда белгиланган укувчи формасида келишлари, укув куролларини тулик олиб келишлари юзасидан назорат урнатади;

-   конун хужжатларида белгиланган бошка ваколатларни амалга оширади.

  1. Директорнинг хужалик ишлари буйича уринбосари уз ваколати доирасида куйидаги лавозим вазифаларини бажаради:

-   директорнинг хужалик ишлари буйича уринбосари умумтаълим муассасаси директорининг тавсиясига кура туман (шахар) халк таълими булимининг мудири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

- таълим муассасаси биноларининг техник холатига, яъни сакланишига, барча моддий бойликлар (инвентарлар, турли укув кургазмали жихозлар)нинг сакланишига жавобгардир.

-   таълим муассасасидаги хужалик ишчиларини назорат килиш, хар ойда ишчи-ходимларни ишга келганлиги хакида табель тайёрлайди;

моддий товар бойликларнинг (муассасага олиб келинган инвентарларни, хужалик ва канцелярия молларини кирим килиш, уларни уз вактида таркатиш, руйхатдан чикарилган моддий бойликларни чиким килиш) айланма кайдномасини юритади;

  • хар укув йили бошлангунга кадар барча жихозларни таъмирлаш, хар бир синф хонасини, фан кабинетларини, лабораторияларни таъмирлаш, жихозлаш, янги укув йилига тахт килиб, руйхат буйича жихозлар, мебелларни синф рахбарларига, кабинет мудирларига, лаборатория мудирларига белгиланган тартибда (топшириш-кабул килиб олиш далолатномалари тузилган холда) топширади ва укув йили якунланганда уларни бутун холатда кабул килиб олади;
  • коммунал туловлар (газ, сув, электр ва иссиклик энергияси) буйича хисоблагичларни кундалик курсаткичларини олиб, тахдил килган холда, бюджетдан ажратилган маблаглардан тежамкорлик билан фойдаланишни ташкил килади;
  • телефон тармокларидан фойдаланишда, алоканинг узлуксизлигини, сифатини назорат килиш хамда алока бузилган холларда худудий телефон тармоклари булинмаларига хабар бериб, алокани тиклаш чораларини куради;
  • таълим муассасасининг санитария холатини талаблар даражасида булишида фаррошлар, бинони куриклашда коровуллар, атроф-мухитни ободонлаштиришда техник ходимлар ишини мувофиклаштиради;
  • бир йилда бир марта жамоат комиссияси билан биргаликда моддий бойликларни турлари буйича хатлов (инвентаризация)дан утказади;

 

  • муассасада кукаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этади;
  • куз-киш мавсумида иссиклик тизимидан фойдаланишда хизмат курсатувчи ташкилот билан тузилган шартномага асосан иссиклик босимининг етарли даражада булишини, унинг давомийлигини, иссиклик етарли даражада булмаган кунларда хизмат курсатувчи ташкилотга маълум килиш хамда ушбу кунларни руйхатга олиб, халк таълими туман (шахар) булимларининг марказлаштирилгаы молия-бухгалтериясига иссиклик учун тулаб бериладиган маблагларни кайта хисоб-китоб килиши хакида огохлантиради;

 

  • куз-киш мавсумига муассаса биноси томларини, ойна ва ромларини, иситиш тизимини, канализация кувурларини таъмирлаб, тайёр холга келтиради;
  • якка тартибда иситиладиган таълим муассасаларида каттик ва суюк ёкилги материалларини вактида етказиш ва сифатли саклаш, уларни белгиланган микдорларда сарфлаш хамда иситиш тизимини оптимал даражада ишлашини таъминлайди;
  • ёнгин хавфсизлиги асбобларини етарли даражада булишини назорат килади.

 

10-боб Умумтаълим муассасаси укувчилари учун ягона мактаб формасига куйиладиган талаблар

  1. Умумтаълим муассасалари укувчилари учун ягона мактаб формаси Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади.

Укувчилар томонидан ягона мактаб формасини кийишда куйидаги талабларга риоя этилиши лозим:

- кийимларнинг ута тор ёки ута кенг бичимда булмаслиги;

-   кизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5-15 сантиметр пастда булиши;

  • угил болалар учун шимнинг узунлиги оёк тупигидан пастда булиши;
  • оёк кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд булмаслиги;

- куйлакнинг энг юкоридаги факат битта тугмасидан ташкари бошка тугмаларининг кадалган булиши;

- кийимларнинг тоза ва дазмолланган булиши.

  1. Укувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида утказиладигаи турли тадбирлар жараёни бундан мустасно.
  2. Таълим муассасасида укувчилар томонидан мактаб формасини кийиш тартибига риоя килиниши таълим муассасаси рахбарияти, синф рахбарлари, ёшлар етакчиси ва педагог ходимлар томонидан назорат килиб борилади.
  3. Педагог ходимлар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз, классик-расмий услубдаги кийим ва пардоз (эркаклар: костюм-шим ва галстук, ок (ёки окиш) рангдаги куйлак, соч ва сокол олинган; аёллар: костюм-юбка, ок (ёки окиш) рангдаги кофта, соч турмакланган, ута кимматбахо зеб-зийнатларсиз)да юришлари лозим.

11-боб. Молиялаштириш ва моддий- техник таъминоти

  1. Умумтаълим муассасасининг фаолиятини молиялаштириш белгиланган тартибда руйхатдан угказилган ва тасдикланган харажатлар сметасига мувофик амалга оширилади.
  2. Умумтаълим муассасасига бюджетдан ташкари кушимча маблагларни жалб этиш бюджетдан молиялаштиришни камайтиришга олиб келмаслиги лозим.
  3. Умумтаълим муассасаси уз Уставида белгиланган максадларга мувофик кушимча маблаг топиш хукукига эга.
  4. Умумтаълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш куйидаги манбалар хисобидан амалга оширилади:

- Узбекистон Республикаси Давлат бюджета маблаглари;

  • умумтаълим муассасасининг тадбиркорлик фаолиятидан, крнун хужжатларида такикланмаган шартнома асосида пулли хизмат курсатиш, бино ва иншоотларни, жихоз ва анжомларни ижарага беришдан олинган даромадлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг конун билан такикланмаган хомийлик хайриялари, махаллий хамда халкаро ташкилотларнинг грантлари;

-  конун хужжатларида такикланмаган бошка манбалар.

  1. Умумтаълим муассасалари штатидаги ходимлар сони умумтаълим муассасаларининг намунавий штатларига мувофик белгиланади.
  2. Умумтаълим муассасасида укувчиларга бепул умумий урта таълим берилишидан ташкари, кушимча (шу жумладан пулли) таълим хизматлари курсатилиши мумкин.

Ота-оналарнинг истакларига кура, умумтаълим муассасаларида пулли хизмат асосида 6 ёшли болаларни умумий урта таълимга тайёрлов гурухлари хам ташкил этилиши мумкин.

  1. Конун хужжатларида такикланмаган фаолиятдан олинган даромад хисобига сотиб олинган мол-мулк умумтаълим муассасасининг мол-мулки таркибига киритилади.
  2. Умумтаълим муассасасининг мол-мулки ва пул маблаглари сарфланиши учун бевосита директор жавобгар хисобланади.
  3. Умумтаълим муассасаси томонидан конун хужжатларига мувофик молиявий ва статистик хисобот юритилади.
  4. Умумтаълим муассасаси ходимларини моддий ва маънавий рагбатлантириш хамда иш хакига устамалар конун хужжатларига мувофик белгиланади.

12-боб. Якуний кои та. iap

  1. Умумтаълим муассасасининг халкаро хамкорлиги халкаро шартномалар асосида халкаро ва хорижий ташкилотлар билан педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимларнинг малака ошириши хамда стажировка уташи шаклида амалга оширилади.
  2. Умумтаълим муассасалари укувчиларнинг ота-оналари, фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, бошка таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан узвий алокада фаолият курсатади.
  3. Умумтаълим муассасаларида уларнинг иш фаолияти билан боглик булмаган ташкилотлар, жумладан сиёсий партиялар ва харакатлар ташкил этилишига ва фаолият юритишига йул куйилмайди.
  4. Умумтаълим муассасасини кайта ташкил этиш ёки тугатиш конун талабларига мувофик муассис (таъсисчи) томонидан амалга оширилади.

Тугатилган умумтаълим муассасаси муассиси (таъсисчиси) укувчиларни ота-оналарнинг розилиги билан бошка умумтаълим муассасаларига утказиш масъулиятини олади.

  1. Умумтаълим муассасаси тугатилган такдирда унинг пул маблаглари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини коплаш буйича туловлар чегирилган холда, конун хужжатларига ва умумтаълим муассасасининг амалдаги Уставига мувофик фойдаланилади.
  2. Умумтаълим муассасасининг амалдаги Уставини кайта руйхатдан утказиш туман (шахар) халк таълими булимининг юристи билан келишилган холда кайта амалга оширилади.
  3. Мазкур Устав талаблари бузилишида айбдор булган шахслар, конун хужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

 

 

Мазкур Устав умумтаълим муассаси Педагогик кенгашининг
20__ йилдаги__________ -сонли йигилишида кабул килинган.

 

Педагогик кенгаш раиси     ______________ (имзо, Мухр)               Ф.И.Ш

 

_______________________ туман (шахар)

халк таълими булими юристи _____________________    (имзо, мухр)        Ф.И.Ш

 

Reklama
Reklama