Kategoriya: Maqolalar

Qahramon - ustoz!


Yaqinda Facebook ijtimoiy tarmog'i orqali Qashqadaryo viloyati Dehqonobod tumani Shamolikam qishlog'idagi maktab yo'lidagi anhorda ko'prik yo'qligi muammosi qo'yilgandi. Mana shu anhordan o'quvchilarni bir o'qituvchi shunday sovuq kunda ariq kechib har kuni bolalarni anhorning u betidan narigi betiga ko'tarib olib o'tib qo'yayotgan ekan.

     

 

"Юқорида ҳукмингизга ҳавола этилган сурат — нотинч давлатларда ёки қадим замонларда эмас, Сиз ва биз яшаб турган бугунги кунда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Шамоликам қишлоғида олинган.

Суратдаги этик кийган киши — мактаб ўқитувчиси. У ўқувчиларни мактабга (ё уйига) етиб олиши учун бирма-бир дарёдан ўтказмоқда...

Казо-казолар, вазирлар ва амалдорларнинг болалари элита мактабларда, ҳамма шароит муҳайё этилган хоналарда ўқиётган бир пайтда бу қишлоқ ўқувчилари мактабга келиб-кетиш учун ҳар куни дарёни кесиб ўтишга, ҳар куни сув ва сел кечишга мажбур.

Мактаб ўқитувчиларининг айтишича, баҳор, куз ва қиш ойларининг ҳар куни шундай ўтади.

Ёмғир ёққан кун борки, дарёга сел келади. Сел келса болалар қирғоқнинг ё у ё бу томонида қолади. Мактабга келган ўқувчи селдан ўтолмай мактабда қолиб кетадиган ҳолатлар ҳам учраб тураркан...

Кўприкни сув оқизмаган, чунки бу ерда ҳеч қачон кўприкнинг ўзи бўлмаган."

 

Yog'ingarchilik paytida shunday holatlar ko'p joylarda sodir bo'lib turadi. Shu holatga indamay qarab turgan o'sha yerlik aholining hashar yo'li bilan bo'lsa ham harakat qilmaganiga qoyil qolish mumkin. Ammo shu postning natijasi o'laroq ushbu muammo o'z yechimini topibdi va boshqa bir profil egasidan quyidagi post yozilibdi:

 "Etik kiygan o'qituvchi sel kelgan daryodan o'quvchilarni olib o'tdi. Holatni o'rgangan Dehqonobod hokimi "Shamolikam" qishlog'i uchun zamonaviy ko'prik qurib berishga vada berdi. O'sha qahramon o'qituvchining ham suratini joyladik. Mana U !"

Reklama
Reklama