Kategoriya: Testlar

Rasmli (PISA) testlar


Ўқувчиларнинг таълимий ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур (PISA).

Ўқувчиларнинг таълимий ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур- (инглизча - Programme for International Student Assessment, PISA) - дунёнинг барча давлатларидаги  ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш ва ушбу билимларини амалиётда қўллашни билиш даражасини баҳоловчи тестдир. Бу тестлар 3 йилда бир маротаба ўтказилади. Бунда 15 ёшли ўсмирлар қатнашади.1997 йилда ишлаб чиқилган. 2000 йилда биринчи маротаба қўлланилган. Бу тестлар Иқтисодий хамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти томонидан консорциумда етакчи халқаро илмий ташкилот билан миллий марказлар иштирокида ташкилланади. Консорциумни Австралия педагогик тадқиқотчилар бирлашмаси (ACER) Нидерландия (Голландия) Миллий Педагогик Ўлчовлар (CITO) институти кўмагида бошқаради, АҚШнинг Педагогик Тест Хизмати (ETS),  Япония Таълим тизимадаги Миллий тадқиқотлар институти (NIER); Ақш Вестат (WESTAT) ва дунёдаги бошқа нуфузли таълим ташкилотлари ҳамкорликда олиб боради.

Ушбу тадқиқотда Иқтисодий Кўмак ва Ривожлантириш Ташкилотига кирувчи давлатлар ва шу ташкилот  билан хамкорликдаги бошқа давлатлар ҳам иштирок этади. Бу давлатлар сони тобора кўпайиб бормоқда.

PISA тадқиқотлар мониторинг бўлиб, турли давлатлардаги таълим тизимидаги ўзгаришларни аниқлаш  ҳамда солиштиришга ёрдам беради ва таълимдаги стратегик ечимларни самарали баҳолаб беради. Бу тадқиқотларнинг натижалари барча давлатларда жуда катта иштиёқ билан кузатилади. Ушбу кузатишни Олимпиада ўйинлари билан тенглаштириш мумкин.

PISAда мактабининг билим сифати мониторинги 4 та асосий йўналиш бўйича ўтказилади: ўқиш саводхонлиги, математик саводхонлиги, табиий фанлар саводхонлиги ва компьютер саводхонлигидир. 2000-2009 йиллар натижасига кўра  Шарқий Осиё давлатларида Энг яхши ўрта таълим Хитой, Корея, Сингапур ва Япония давлатларида хисобланади, Европада эса биринчи ўнталик лидерлари  Финляндия ва Нидерландия (Голландия) давлатларидир.

2000 йилда тестда 32 давлатдан 265000 ўқувчи иштирок этган. Асосий мақсад – ўқиш ва ўқиганини тушуниш. Тестларнинг 3 дан 2 қисми шу мақсадга қаратилган эди. Россия Федерацияси ўқиш бўйича 462 балл йиғди (27 ўрин), математикадан -478 балл, илмий саводхонликдан -460 балл йиғди.

PISA - 2003 да 43 давлатдан 275000дан ортиқ ўқувчи иштирок этди.Ўқиш бўйича 543 балл тўплаб Финляндия давлати йўлбошчи бўлди. Россия 442 балл тўплади, АҚШ -495 балл, Сербия давлати -412 балл.

Математика бўйича Гонконг давлати 550 балл тўплаб, йўлбошчи бўлди, Россия Федерацияси 468 балл тўплади (32 ўрин), АҚШ -483 балл, Италия -466 балл.

Илмий саводхонлик бўйича Финляндия 549 балл билан йўлбошчи бўлди. Россия Федерацияси 489 балл, АҚШ -491 балл, Италия -486 балл тўплади.

2006 йили 57 давлат ичида Россия Федерацияси 440 балл билан 36 ўринда эди. 556 балл билан Жанубий Корея йўлбошчи бўлди.

Математика бўйича Тайбей давлати 549 балл тўплаб, йўлбошчи бўлди, Россия Федерацияси 476 балл тўплади, АҚШ -468 балл, Исроил давлати -442 балл.

Илмий саводхонлик бўйича Финляндия 563 балл билан йўлбошчи бўлди. Россия Федерацияси 479 балл, АҚШ -489 балл, Италияда-475 балл.

2009 йили 74 давлат иштирок этган.  Россия Федерацияси 459 балл билан 42 ўринда бўлиб, 2006 йилга нисбатан натижани яхшилади. 556 балл билан Хитойнинг Шанхай шаҳри йўлбошчи бўлди. PISA - 2009 рейтингида Россия давлати Сербия ва Болгария давлатидан бир поғона юқори, Турция ва Бирлашган Араб Амирликларидан эса бир поғона паст ўринга эга бўлди. 

Математика бўйича Россия Федерацияси 468 балл билан 38 ўринни эгалаган бўлса,  илмий саводхонлик бўйича эса 478 балл (39 ўрин) йиғди.

Грузия давлати ўқиш бўйича 374 балл (67 ўрин), математика бўйича-379 балл (65 ўрин), илмий саводхонлик бўйича 373 балл (69 ўрин) тўплади.

2012 йили PISAда 65 давлат иштирок этди. Улардан 34 нафари Иқтисодий хамкорлик ва ривожлантириш ташкилотидан. Биринчи бор оммавий тест ва баҳолаш жараёнига ўқувчиларга дастлаб берилган топшириқлар қаторига янги турдаги топшириқлар, таклифлар киритилди: янги объектни текширишни талаб қилувчи интерактив муаммолар, вертуал мосламалар (МР3 – плеер, кондиционер) ва объектив қонуниятларга асосланган жавоблар.

Ўзбекистон PIRLS-2021 баҳолаш тизимида иштирок этади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг матбуот хизмати маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев ҳамда Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA — International Association for the Evaluation of Educational Achiyevement)нинг Амстердамдаги директори Андреа Неттон ўртасида Ўзбекистоннинг PIRLS 2021 баҳолаш тизимида иштирок этиши юзасидан 25 январь куни илк расмий учрашув ташкил қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан халқаро баҳолаш тадқиқотлар, жумладан, OECD ташкилоти билан PISA-2021 халқаро баҳолаш тадқиқотларида иштирок этиш бўйича келишувга эришилган эди.

PIRLS (Progress in International Reading Literacy Study — халқаро ўқиш саводхонлигини ўрганишдаги юксалиш) — бу турли мамлакатларда бошланғич синфда таҳсил олувчи ўқувчи ёшларнинг матнни ўқиш ва тушуниш даражалари сифатини баҳолаб берувчи халқаро баҳолаш тизимидир. Ушбу синов тури ҳар 5 йилда бир марта ўтказишга мўлжалланган бўлиб, унинг охирги 2016 йилги тадқиқотлари натижаларига кўра Россия Федерацияси етакчилик қилмоқда.

Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси бутун дунё бўйлаб таълимни баҳолаш, тушуниш ва яхшилаш бўйича иш олиб борадиган миллий тадқиқот институтлари, тадқиқот агентликлари, олимлар ва таҳлилчиларнинг халқаро ҳамкоридир. Мазкур нотижорат ва мустақил ташкилот тармоғида 60 дан зиёд мамлакатлар ҳамда 100 дан ортиқ таълим муассасалари иштирок этмоқда. 1958 йилдан буён IEA ўқувчиларнинг математика, табиий фанлар ҳамда ўқиш салоҳияти бўйича саводхонликларини баҳолаш жараёнида таълим тизимидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда мақбул тавсиялар яратиши билан бошқа халқаро ташкилотлардан ажралиб туради.

25 январдаги учрашувда PIRLS дастурининг 2021 йил учун мўлжалланган тадқиқотларида Ўзбекистоннинг иштирок этиши ташаббуси IEA ташкилоти томонидан катта олқишлар билан қарши олинди ва ташкилот томонидан барча керакли ёрдам ва тавсиялар берилиши таъкидланди. Шунингдек, йиғилишда PIRLS-2021 тадқиқотларида иштирок этиш билан боғлиқ ташкилий масалалар, яъни иштирок этиш шартлари, тадқиқотларни амалга ошириш босқичлари, тадқиқотларнинг самарали ташкил этишига қаратилган йўриқномалар ва бошқа кўплаб вазифалар атрофлича муҳокама қилинди." - деб хабар беради интернет ОАВда.


2022 yil xolatiga PISA haqida aniq ma'lumotlarni hududiy boshqarmalardan topishingiz mumkin. PISA milliy markazning rasmiy telegram kanali mana bu: https://t.me/milliymarkaz

Reklama
Reklama